Тошкентда моҳир ҳунармандлар иштирокида кўргазма-савдо иш бошлайди – фото

© "Ҳунарманд" уюшмаси Ҳунармандчилик маҳсулотлари
Ҳунармандчилик маҳсулотлари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.01.2023
Oбуна бўлиш
Тадбирга Россия, Беларусь, Малайзия, МДҲ ва Европа мамлакатларидан меҳмонлар ҳам таклиф этилган - тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Тошкентда моҳир ҳунармандлар иштирокида кўргазма-савдо иш бошлайди. Бу ҳақда Sputnik мухбири маълум қилди.
Миллий урф-одатлар ва миллий либосларнинг таровати доим ўзгача. Уларда инсон учун умр бўйи қадрдон бўлган қадриятлар мужассамлашади.
21-22 январь кунлари Тошкент шаҳрининг “NEXT” савдо мажмуасида ўзбек миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазма-савдоси бўлиб ўтади.
“Ўзбек миллий ҳунармандчилик маҳсулотлариининг навбатдаги кўргазма-савдосида профессионал ҳунармандлар иштирок этиши кутилмоқда. Унда 20 га яқин йўналишлар бўйича маҳсулотлар келтирилади. Жумладан, каштачилик, кулолчилик, мисгарлик, тикувчилик, ёғоч ўймакорлиги ва бошқа йўналишларда маҳаллий ҳунармандларнинг қўли билан ясалган буюмлар кўрсатилади”, дейди "Ҳунарманд" уюшмаси Ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Хотамова.
Шунингдек, кўргазма-савдода сувенир совғалар, унутилмас кунлар учун ишланмалар, турли безакларни ҳам харид қилиш мумкин.
© "Ҳунарманд" уюшмаси Ҳунармандчилик маҳсулотлари
Ҳунармандчилик маҳсулотлари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.01.2023
Ҳунармандчилик маҳсулотлари
Энг асосий тадбирлардан бири миллий адрас, кашта, шойилардан либбослар, қоракўл ва бошқа ноёб мўйналардан таёрланган устки кийимлар дефиле кўргазмаси бўлиб, унда профессионал мода оламининг ёрқин намуналари намойиш этилади.
Дефиле кўргазмадаги либосларни харид қилиш, улгуржи ва чакана савдолар учун буюртмалар ҳам қабул қилинади. Тадбирга Россия, Беларусь, Малайзия, МДҲ ва Европа мамлакатларидан меҳмонлар таклиф этилган.
© "Ҳунарманд" уюшмаси Ҳунармандчилик маҳсулотлари
Ҳунармандчилик маҳсулотлари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.01.2023
Ҳунармандчилик маҳсулотлари
Кўргазма-савдода ҳунармандлар томонидан маҳорат дарсларини кузатиш имконияти мавжуд. Шу билан бирга, лойдан кўза ясаш, ипакдан мато тўқиш, дўппига нақш бериш ҳамда бешик ясаш жараёнларида бевосита иштирок этиш, ўрганиш мумкин.
© "Ҳунарманд" уюшмаси Ҳунармандчилик маҳсулотлари
Ҳунармандчилик маҳсулотлари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.01.2023
Ҳунармандчилик маҳсулотлари
Тадбирларда Фарғона ҳудудидан дизайнер Садоқат Мирзаева, Тошкент ҳудудидан каштачи Насиба Исхакова, Тошкент вилояти ҳудудидан эсдалик буюмлари устаси Дониёр Аитбаев, Тошкент шаҳри ҳудудидан ёғоч ўймакорлиги ҳунармандлари Алишер Убайдуллаев, Тошкент вилояти ҳудудидан ёғоч ўймакорлиги ҳунарманди Бегзод Мадраимов ва бошқалар иштирок этишади.
“Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад, миллий ҳунармандлар томонидан яратилган маҳсулотлар савдосида кўмаклашиш, савдо мажмуасида бепул савдо расталарини ташкил этиш, хорижий ҳамкорларни жалб этиш, ички туризмни ривожлантиришдан иборат. Шунингдек, янги иш ўринларини ҳам яратиш кўзланган”, дейди мутахассис.
Маълумот учун, 2023 йилда Республика ҳудудларида қиймати 112 млрд сўмлик, 11 та ҳунармандчилик маркази ташкил этилади. Уларда 1500 та янги иш ўринлари яратиш кўзланган.
Янгиликлар лентаси
0