https://sputniknews.uz/20230114/toshkentda-hamshiralar-akademiyasi-ochiladi-31458815.html
Тошкентда Ҳамширалар академияси очилади
Тошкентда Ҳамширалар академияси очилади
Sputnik Ўзбекистон
Академия ўз фаолиятини янги ўқув йилидан бошлайди. Унда ҳамшираларни тайёрлаш 4 йиллик ўқув дастури ва халқаро таълим стандартлари асосида амалга оширилади. 14.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-14T09:45+0500
2023-01-14T09:45+0500
2023-01-14T09:45+0500
жамият
тиббиёт муассаси
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
туркия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1a/29487832_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_9cd2a0c6a7a0090d6bb9169c3f23a6f9.jpg
ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Ўзбекистонда Ҳамширалар академияси ташкил этилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.Ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш мақсадида Туркиянинг Соғлик билимлари университети билан ҳамкорликда Тошкентда Ҳамширалар академияси ташкил этилади.Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигида университет ректори Жавдат Эрдол билан ўтган мулоқот чоғида бу бўйича келишувга эришилди.Академия ўз фаолиятини янги ўқув йилидан бошлайди. Ҳамшираларни тайёрлаш 4 йиллик ўқув дастури асосида Соғлик билимлари университети профессор-ўқитувчилари томонидан халқаро таълим стандартлари асосида амалга оширилади. Унга кўра, таълимнинг икки йили Ўзбекистонда ва икки йили Туркияда олиб борилади.Шунингдек, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Туркия Соғлик билимлари университети раҳбарияти ўртасидаги мулоқотда тиббиёт тизими учун раҳбар кадрларни тайёрлаш мақсадида бакалавриат босқичида “Тиббиёт менежменти” таълим йўналиши бўйича 4 йиллик қўшма дастур йўлга қўйилади. Бу лойиҳада ҳам талабалар икки йил Туркияда таҳсил олади.
туркия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1a/29487832_72:0:1208:852_1920x0_80_0_0_0b8db6b3ab6a9ff341aeee91348ab8e2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, тиббиёт муассаси, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв), туркия
жамият, тиббиёт муассаси, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв), туркия
Тошкентда Ҳамширалар академияси очилади
Академия ўз фаолиятини янги ўқув йилидан бошлайди. Унда ҳамшираларни тайёрлаш 4 йиллик ўқув дастури ва халқаро таълим стандартлари асосида амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Ўзбекистонда Ҳамширалар академияси ташкил этилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар
берди. Ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш мақсадида Туркиянинг Соғлик билимлари университети билан ҳамкорликда Тошкентда Ҳамширалар академияси ташкил этилади.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигида университет ректори Жавдат Эрдол билан ўтган мулоқот чоғида бу бўйича келишувга эришилди.
Академия ўз фаолиятини янги ўқув йилидан бошлайди. Ҳамшираларни тайёрлаш 4 йиллик ўқув дастури асосида Соғлик билимлари университети профессор-ўқитувчилари томонидан халқаро таълим стандартлари асосида амалга оширилади. Унга кўра, таълимнинг икки йили Ўзбекистонда ва икки йили Туркияда олиб борилади.
Шунингдек, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Туркия Соғлик билимлари университети раҳбарияти ўртасидаги мулоқотда тиббиёт тизими учун раҳбар кадрларни тайёрлаш мақсадида бакалавриат босқичида “Тиббиёт менежменти” таълим йўналиши бўйича 4 йиллик қўшма дастур йўлга қўйилади. Бу лойиҳада ҳам талабалар икки йил Туркияда таҳсил олади.