"Тошкент — Бухоро — Тошкент" йўналишида ҳаракатланувчи поездларга қўшимча вагонлар уланади

© Фото: предоставлено пресс-службой МинтрансаВ Узбекистане совершен первый рейс поезда, который преодолел почти четыре тысячи километров
В Узбекистане совершен первый рейс поезда, который преодолел почти четыре тысячи километров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.01.2023
Oбуна бўлиш
Йўловчи поездларга қўшимча 8 та вагон уланди - тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. "Тошкент — Бухоро — Тошкент" йўналишида ҳаракатланувчи йўловчи поездларга қўшимча вагонлар уланади. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” хабар берди.
"Тошкент — Бухоро — Тошкент" йўналишидаги 766/765-сонли “Афросиёб” электропоездининг қатновини бекор қилингани муносабати билан мазкур йўналишдаги бир қатор поездларга қўшимча вагонлар унланади.
Қўшимча вагонлар уланган поездлар:
12/11-сонли "Тошкент — Самарқанд — Бухоро — Тошкент" йўналишида ҳаракатланувчи “Шарқ” йўловчи поездига ҳар куни 2 тадан (қўшимча 94 та ўрин);
56-сонли "Тошкент — Бухоро — Хива — Тошкент" йўналишидаги йўловчи поездига ҳар куни 3 тадан (қўшимча 162 та ўрин).
125-сонли "Андижон — Тошкент — Бухоро" йўналишидаги йўловчи поездига ҳар куни 3 тадан (қўшимча 162 та ўрин).
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ кеча "Тошкент – Бухоро – Тошкент" йўналишидаги 766/765-сонли “Афросиёб” электропоездлари қатновлари 13,14,15 январь кунлари 3 та рейсга бекор қилиниши маълум қилинган эди. Йўловчилар ўз манзилларига етиб олиш мақсадида муқобил йўловчи поездлардан фойдаланишлари мумкин.
Янгиликлар лентаси
0