Тўққиз ёшли қизалоқ соҳилдан баҳайбат наханг тишини топиб олди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишДубайский Океанариум и подводный зоопарк
Дубайский Океанариум и подводный зоопарк - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.01.2023
Oбуна бўлиш
Топилма 2,6 миллион йил аввал яшаган узунлиги 15,24 метрга тенг балиққа тегишли - тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Тўққиз ёшли Молли Семпсон мегалодон акулага тегишли 12,7 см узунликдаги тишни топиб олди. Бу ҳақда РИА Новости MailOnline’га таяниб хабар берди.
Тўққиз ёшли қизалоқ акуланинг тишини АҚШнинг Мериленд штатидаги соҳилдан топиб олди. Моллининг онаси қизи аллақачон 400 дан ортиқ акула тишларни топиб олганини айди. Аммо бу бошқалардан каттароқ.
Маълум бўлишича, у 2,6 миллион йил аввал яшаган узунлиги 15,24 метрга тенг балиққа тегишли. Топилма Калверт денгиз музейига топширилди.
Маълумот учун, мегалодон Скумбрия акуласининг йўқолиб кетган тури бўлиб, у тахминан 23—3,6 минг йилликлар орасида яшаган сув жонзоти ҳисобланади. Нахангларнинг ушбу улкан қариндоши эрта Миозен давридан токи Плиоценгача бўлган даврлар оралиғида мавжуд бўлган.
Ушбу нахангнинг максимал ҳажми ҳалигача аниқланмаган. Унинг борлигига исбот ундан қолган топилма қолдиқ суяклардир. Мегалодон танаси ўлчамини тишларига қараб аниқлашга ҳаракат қилишади. Унинг тишлари қалин ва мустаҳкам бўлиб, ўлжа суягини синдириш учун мўлжалланган.
Янгиликлар лентаси
0