Саудия Арабистонида Ўзбекистоннинг тарихий экспонатлари намойиш этилади - фото
Oбуна бўлиш
Шу йилнинг 23 январидан 23 апрелига қадар Жиддада Ислом санъати бўйича биринчи Биеннале бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистоннинг 17 та экспонати намойиш этилади.
ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Саудия Арабистонида Ўзбекистоннинг тарихий экспонатлари намойиш этилади. Бу ҳақда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маълум қилди.
Шу йилнинг 23 январидан 23 апрелига қадар Жиддада Ислом санъати бўйича биринчи Биеннале бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистоннинг 17 та экспонати намойиш этилади.
Тадбир Дирий биеннале фонди ва Саудия Арабистони Маданият вазирлиги ҳамкоригида ташкил этилмоқда. Ундан кўзланган мақсад “ўтмиш, ҳозирги кун ва келажакни боғлаш”дан иборат.
Биенналенинг асосий мавзуси "Аввал байт" деб номланади. У араб тилида “биринчи уй” деган маънони билдиради.
Тадбирда Ўзбекистон тарихий меросини Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси таништиради.
“Ислом санъати биенналесида Ўзбекистоннинг бебаҳо экспонатлари туркумини таништириш биз учун катта шараф. Юртимиз бой меросини халқаро ҳамжамиятга намойиш этиш ҳамда халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг муҳим вазифаси ҳисобланади. Биенналеда иштирок этиш бу ишларни амалга ошириш учун ажойиб имкониятдир”, дейди Жамғарма Кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева.
Ўзбекистон қуйидаги экспонатлари билан иштирок этади:
Ислом оламининг энг муҳим қўлёзмаларидан бири бўлган VIII асрга оид Катталангар Қуръонининг бир неча саҳифаси;
XVII асрга оид “Имом ал-Бухорийнинг Ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ” ҳадислар тўплами;
Самарқанд ва Афросиёбнинг X-XII асрларга оид сопол кўза ва косалари, миллий либослар, пойафзаллар ва бошқа ноёб экспонатлар.
Биеннале доирасида Жамғарма томонидан Ўзбекистон маданий мероси билан таништиришга қаратилган кенг оммавий дастур ташкиллаштириш режалаштирилган. У мунозаралар, мусиқий чиқишлар, кино намойишлари ва амалий дарсларни ўз ичига олади.
Шунингдек, анъанавий мусиқий асбоблари жўрлигида “Ўлим минораси”(1924) номли овозсиз фильми, “Ал-Бухорий” (1998) ҳам намойиш этилиб, кулолчилик, сўзана ва бошқа мавзулар бўйича маҳорат дарслари ва бошқа кўплаб тадбирлар ҳам ташкил этилиши кўзда тутилган.
© Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси
1/9

2/9

3/9

4/9

5/9

6/9

7/9

8/9

9/9