Россия бу йил учта янги авлод сунъий йўлдошини учиради

© "Роскосмос"Российская ракета-носитель "Союз-СТ" успешно стартовала: видео
Российская ракета-носитель Союз-СТ успешно стартовала: видео - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.01.2023
Oбуна бўлиш
Главкосмос: Россия 2023 йилда учта янги авлод ГЛОНАСС сунъий йўлдошини учиради.
ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Россия бу йил ГЛОНАСС навигация сунъий йўлдошларининг орбитал туркумини учта янги авлод қурилмалари - иккита “Глонасс-К” ва битта “Глонасс-К2” билан янгиламоқчи. Бу ҳақда РИА Новости “Главкосмос”га таяниб хабар берди.
Қуйидаги сунъий йўлдош ва қурилмалар учирилади:
Иккита “Глонасс-К” ва битта “Глонасс-К2” сунъий йўлдошлари;
Ерни масофадан туриб зондлаш қурилмалари “Кондор-ФКА”, “Арктика-М”, “Обзор-Р”, “Ресурс-П”, “Элеcтро-Л”, иккита "Метеор-М" ва иккита "Ионосфера".
Бундан ташқари, “Луна-25” станциясини ишга тушириш ва орбитага ўнта наносунъий йўлдошни чиқариш режалаштирилган.
Шунингдек, маълумотларда “Ангара” ракеталари, жумладан битта энгил “Ангара-1.2” ва битта оғир “Ангара-А5” Плесецк космодромидан учирилиши кўрсатилган.
Қолаверса, Халқаро космик станцияга бошқариладиган “Союз МС” космик кемасини икки марта ва “Прогресс МС” юк машиналарини тўрт марта учирилиш ҳам режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0