https://sputniknews.uz/20230114/prezident-enaxon-siddiqova-vafoti-munosabati-bilan-hamdardlik-bildirdi-31467840.html
Президент Энахон Сиддиқова вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Президент Энахон Сиддиқова вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Sputnik Ўзбекистон
Шоира 13 январь куни вафот этди. Президент Энахон Сиддиқова вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди. 14.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-14T17:16+0500
2023-01-14T17:16+0500
2023-01-14T17:20+0500
жамият
шавкат мирзиёев
таъзия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/0e/31467330_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_df733cc7f38df6aa9330c4fa9d73d395.jpg
ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқ шоири Энахон Сиддиқова вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати маълум қилди.Ўзбекистон халқ шоири, Олий Мажлис Сенати аъзоси Энахон Сиддиқова 13 январь куни 68 ёшида вафот этди. Қайд этилишича, айни вақтда истеъдодли шоира, жонкуяр жамоатчи сифатида танилди. Унинг кўп йиллик ижодий изланишлари маҳсули бўлган, ўнлаб асарлари китобхонлар қалбидан муносиб жой эгаллади.Маълумот учун, Энахон Сиддиқова 1976 йилда Фарғона давлат педагогика институти (ҳозирги Фарғона давлат университети)нинг филология факультетини тамомлади. Меҳнат фаолиятини 1976 йилда ўқитувчиликдан бошлаб, Олтиариқ ва Фарғона туманларидаги мактабларда ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, мактаб директори бўлиб ишлади.Қатор йиллар Фарғона тумани ва Фарғона вилояти ҳокимликларида масъул вазифаларда ишлаб, хотин-қизларнинг турмуш ва меҳнат шароитларини яхшилаш, оила, оналик ва болаликни ижтимоий ҳимоя қилиш, баркамол авлод тарбияси йўлида фаоллик кўрсатди.Энахон Сиддиқова 2001 йилдан ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Фарғона вилояти бўлими раҳбари сифатида қизғин меҳнат қилди.Айниқса, Фарғона вилоятида Ўзбекистон Қаҳрамони, улуғ ўзбек шоири Эркин Воҳидов номидаги ижод мактабини ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйишда чинакам жонбозлик кўрсатиб хизмат қилди.У 2015 йилдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси сифатида мустақилликни мустаҳкамлаш, мамлакатда парламентаризм тизимини ривожлантириш, ижтимоий ва маънавий тараққиёт учун зарур бўлган муҳим қонунларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга катта ҳисса қўшди.Энахон Сиддиқованинг ўзбек адабиёти ва маданиятини ривожлантириш борасидаги хизматлари давлат томонидан муносиб тақдирланди. У “Ўзбекистон халқ шоири” фахрий унвони, “Эл-юрт ҳурмати” ва “Дўстлик” орденлари билан тақдирланган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/0e/31467330_107:0:1244:853_1920x0_80_0_0_ad9e30760cbe2075c45e12914dc5c9a8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, шавкат мирзиёев, таъзия
жамият, шавкат мирзиёев, таъзия
Президент Энахон Сиддиқова вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
17:16 14.01.2023 (янгиланди: 17:20 14.01.2023) Шоира 13 январь куни вафот этди. Президент Энахон Сиддиқова вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқ шоири Энахон Сиддиқова вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати маълум
қилди. Ўзбекистон халқ шоири, Олий Мажлис Сенати аъзоси Энахон Сиддиқова 13 январь куни 68 ёшида вафот этди.
"Ўзбек адабиёти ва маданияти оғир жудоликка учради.Таниқли ижодкор, меҳрибон устоз, самимий ва камтарин инсон Энахон Сиддиқованинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, айни вақтда истеъдодли шоира, жонкуяр жамоатчи сифатида танилди. Унинг кўп йиллик ижодий изланишлари маҳсули бўлган, ўнлаб асарлари китобхонлар қалбидан муносиб жой эгаллади.
Маълумот учун, Энахон Сиддиқова 1976 йилда Фарғона давлат педагогика институти (ҳозирги Фарғона давлат университети)нинг филология факультетини тамомлади. Меҳнат фаолиятини 1976 йилда ўқитувчиликдан бошлаб, Олтиариқ ва Фарғона туманларидаги мактабларда ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, мактаб директори бўлиб ишлади.
Қатор йиллар Фарғона тумани ва Фарғона вилояти ҳокимликларида масъул вазифаларда ишлаб, хотин-қизларнинг турмуш ва меҳнат шароитларини яхшилаш, оила, оналик ва болаликни ижтимоий ҳимоя қилиш, баркамол авлод тарбияси йўлида фаоллик кўрсатди.
Энахон Сиддиқова 2001 йилдан ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Фарғона вилояти бўлими раҳбари сифатида қизғин меҳнат қилди.
Айниқса, Фарғона вилоятида Ўзбекистон Қаҳрамони, улуғ ўзбек шоири Эркин Воҳидов номидаги ижод мактабини ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйишда чинакам жонбозлик кўрсатиб хизмат қилди.
У 2015 йилдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси сифатида мустақилликни мустаҳкамлаш, мамлакатда парламентаризм тизимини ривожлантириш, ижтимоий ва маънавий тараққиёт учун зарур бўлган муҳим қонунларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга катта ҳисса қўшди.
Энахон Сиддиқованинг ўзбек адабиёти ва маданиятини ривожлантириш борасидаги хизматлари давлат томонидан муносиб тақдирланди. У “Ўзбекистон халқ шоири” фахрий унвони, “Эл-юрт ҳурмати” ва “Дўстлик” орденлари билан тақдирланган.