https://sputniknews.uz/20230114/ozbekiston-xalq-shoiri-enaxon-siddiqova-vafot-etdi-31458937.html
Ўзбекистон халқ шоири Энахон Сиддиқова вафот этди
Ўзбекистон халқ шоири Энахон Сиддиқова вафот этди
Sputnik Ўзбекистон
"Дўстлик" ва "Эл-юрт ҳурмати" орденлари билан мукофотланган шоира 68 шида вафот этди. 14.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-14T10:15+0500
2023-01-14T10:15+0500
2023-01-14T10:15+0500
жамият
таъзия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/0e/31459025_0:13:1280:733_1920x0_80_0_0_608f4ddb22df98b9779bb72bb7e88ed6.jpg
ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистон халқ шоири Энахон Сиддиқова 68 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.Энахон Сиддиқова 1954 йил 28 августда Фарғона вилояти Олтиариқ туманида таваллуд топган.У 1976 йил Фарғона давлат институтининг филология факультетини тамомлаган. Олтиариқ ва Фарғона туманлари мактабларида ўқитувчи, мактаб директори вазифаларида ишлаган. "Фарғона ҳақиқати", "Ферганская правда" газетаси, Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари котибиятида фаолият олиб борган.Энахон Сиддиқованинг "Қоракўз турналар", "Суманбар насим", "Кўнгил уфқлари", "Ишқ ифори" каби шеърий тўпламлари, "Сирли тун фарёди" ҳикоялар мажмуаси, "Қизойимларга келинлик сабоқлари", "Тиббиёт фидойилари", "Халоскорлик", "Эъзозли аёллар" каби публицистик асарлари нашр этилган.Энахон Сиддиқова "Дўстлик", "Эл-юрт ҳурмати" орденлари билан мукофотланган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/0e/31459025_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_00e862a36a9d600282dda045ba56dd02.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, таъзия
Ўзбекистон халқ шоири Энахон Сиддиқова вафот этди
"Дўстлик" ва "Эл-юрт ҳурмати" орденлари билан мукофотланган шоира 68 шида вафот этди.
ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистон халқ шоири Энахон Сиддиқова 68 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ЎзА хабар
берди. Энахон Сиддиқова 1954 йил 28 августда Фарғона вилояти Олтиариқ туманида таваллуд топган.
У 1976 йил Фарғона давлат институтининг филология факультетини тамомлаган. Олтиариқ ва Фарғона туманлари мактабларида ўқитувчи, мактаб директори вазифаларида ишлаган. "Фарғона ҳақиқати", "Ферганская правда" газетаси, Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари котибиятида фаолият олиб борган.
Энахон Сиддиқованинг "Қоракўз турналар", "Суманбар насим", "Кўнгил уфқлари", "Ишқ ифори" каби шеърий тўпламлари, "Сирли тун фарёди" ҳикоялар мажмуаси, "Қизойимларга келинлик сабоқлари", "Тиббиёт фидойилари", "Халоскорлик", "Эъзозли аёллар" каби публицистик асарлари нашр этилган.
Энахон Сиддиқова "Дўстлик", "Эл-юрт ҳурмати" орденлари билан мукофотланган.