https://sputniknews.uz/20230114/oliy-harbiy-talim-muassasalarida-yangicha-oquv-uslublari-joriy-etiladi-31459239.html
Олий ҳарбий таълим муассасаларида янгича ўқув услублари жорий этилади
Олий ҳарбий таълим муассасаларида янгича ўқув услублари жорий этилади
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги муносабати билан Ватан ҳимоячиларига байрам табриги йўллади. 14.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-14T09:00+0500
2023-01-14T09:00+0500
2023-01-14T09:00+0500
жамият
шавкат мирзиёев
ҳарбий
табрик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/0d/31436548_0:50:1280:770_1920x0_80_0_0_f9bd8e056660bddba49b910a399ce05f.jpg
ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Эндиликда олий ҳарбий таълим муассасаларида ҳам янгича ёндашув ва ўқув услублари жорий этилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги муносабати билан Ватан ҳимоячиларига йўллаган байрам табригида маълум қилди.Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, навқирон авлодни бугунги ахборот маконида мавжуд таҳдидлардан ҳимоя қилиш, уларда ёт ва зарарли ғояларга қарши барқарор иммунитетни шакллантириш мақсадида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасидаги амалий ишлар самарадорлиги оширилади.Маълумот учун, сўнгги бир йилнинг ўзида 3 мингдан ортиқ ҳарбийлар уй-жой билан таъминланди, салкам 2 минг ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзли тавсияномалар берилди. 4 мингдан зиёд ҳарбийларнинг турмуш ўртоқлари касбга ўқитилиб, ишга жойлаштирилди, 1250 нафар ҳарбий пенсионернинг бандлиги таъминланди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/0d/31436548_88:0:1225:853_1920x0_80_0_0_1150406c01e8a3cebf77b8eed98f7bfd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, шавкат мирзиёев, ҳарбий, табрик
жамият, шавкат мирзиёев, ҳарбий, табрик
Олий ҳарбий таълим муассасаларида янгича ўқув услублари жорий этилади
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги муносабати билан Ватан ҳимоячиларига байрам табриги йўллади.
ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Эндиликда олий ҳарбий таълим муассасаларида ҳам янгича ёндашув ва ўқув услублари жорий этилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги муносабати билан Ватан ҳимоячиларига йўллаган байрам табригида маълум
қилди. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, навқирон авлодни бугунги ахборот маконида мавжуд таҳдидлардан ҳимоя қилиш, уларда ёт ва зарарли ғояларга қарши барқарор иммунитетни шакллантириш мақсадида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасидаги амалий ишлар самарадорлиги оширилади.
“Ушбу вазифаларни бажаришда “Халқ ва армия – бир тану бир жондир!” деган тамойилдан келиб чиқиб, ҳарбий-маъмурий секторлар ва кенг жамоатчиликнинг иштирокини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга”, дейди президент.
Маълумот учун, сўнгги бир йилнинг ўзида 3 мингдан ортиқ ҳарбийлар уй-жой билан таъминланди, салкам 2 минг ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзли тавсияномалар берилди. 4 мингдан зиёд ҳарбийларнинг турмуш ўртоқлари касбга ўқитилиб, ишга жойлаштирилди, 1250 нафар ҳарбий пенсионернинг бандлиги таъминланди.