Коронавирус пандемияси даврида ишлаган шифокорлар ҳақида фильм суратга олинади

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишМедицинские работники в одном из отделений госпиталя COVID-19
Медицинские работники в одном из отделений госпиталя COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.01.2023
Oбуна бўлиш
Фильм реал воқейликка асосланган. Унда пандемия даврида фидоийлик кўрсатган шифокорларнинг қийин ва тахликали пайтда кўрсатган қахрамонликлари акс эттирилади.
ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус пандемияси даврида ўз фаолиятини олиб борган шифокорлар ҳақида “Эпидемия” фильми тасвирга олинади. Бу ҳақда Кинематография агентлиги хабар берди.
Фильм драма шаклида бўлиб, у Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Yagona cinema” студияси ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида тасвирга олинади.
Мазкур фильм сюжетларида инсоннинг қадр-қиммати, унинг ўз бурчига садоқати ва масъулияти хусусида ҳикоя қилинади.
Фильм реал воқейликка асосланган. Унда коронавирус касаллигининг инсонлар ҳаётига салбий таъсири, пандемия даврида фидоийлик кўрсатган шифокорларнинг қийин ва тахликали пайтда кўрсатган қахрамонликлари акс эттирилади.
“Эпидемия” фильми давомида сюжетлар шифокорларнинг катта йўқотишлари, ўз касби ва бурчини ҳамма нарсадан устун қўйиши сингари тасвирий ифодалар орқали очиб берилади.
Фильм ғоя муаллифи Аброр Набиев (БДКИ талабаси), постановкачи режиссёр Абу Толиб Адамқулов, постановкачи оператор Дилмурод Турдибоев, постановкачи рассом Хусайинбой Эшниёзов, бадиий раҳбар Акром Шахназаров ҳамда ғоя муаллифи Аброр Набиев.
Кинофильмда ролларни актёрлар Матёкуб Матчонов, Саидкомил Умаров, Сардор Тўраев, Феруза Юсупова, Адиз Ражабов, Тамара Мирмақсудова ҳамда Аброр Йўлдошевлар ижро этишади.
Фильмни тасвирга олиш ишлари февраль ойи ўрталарида бошланиши кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0