Фарғона вилоятидаги мактаб ва боғчаларда таътил яна узайтирилди

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишШкола
Школа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.01.2023
Oбуна бўлиш
Фарғона вилояти ҳокимлиги таътил кунларини вилоят ҳудудида совуқ об-ҳаво шароити сақланиб қолаётганидан келиб чиқиб узайтирди.
ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Фарғона вилояти мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларида қишки таътил 18 январга қадар узайтирилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Фарғона вилоятидаги 975 та умумтаълим мактабларида, президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда ҳамда барча мактабгача таълим муассасаларида қишки таътил 18 январга қадар узайтирилди.
Ўқув машғулотлари 18 январь, чоршанба кунидан бошланади.
Қайд этилишича, таътил кунлари вилоят ҳудудида совуқ об-ҳаво шароити сақланиб қолаётганидан келиб чиқиб узайтирилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бир қатор ҳудудларда мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида қишки таътил 16 январга қадар давом этиши маълум қилинганди.
Янгиликлар лентаси
0