https://sputniknews.uz/20230113/xotin-qizlar-va-voyaga-etmaganlar-himoyasi-kuchaytirilmoqda---adliya-vazirligi--31442133.html
Хотин-қизлар ва вояга етмаганлар ҳимояси кучайтирилмоқда - Адлия вазирлиги
Хотин-қизлар ва вояга етмаганлар ҳимояси кучайтирилмоқда - Адлия вазирлиги
Sputnik Ўзбекистон
Вояга етмаган болалар, хотин-қизларга нисбатан содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилади. 13.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-13T14:17+0500
2023-01-13T14:17+0500
2023-01-13T14:19+0500
жамият
янги қонун
адлия вазирлиги
хотин-қизлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/1f/20307377_0:257:2731:1793_1920x0_80_0_0_665e1f7ac091799e4d1d75865567404e.jpg
ТОШКЕНТ, 13 янв - Sputnik. Хотин-қизлар ва вояга етмаган шахсларни ҳақорат қилиш, уларга нисбатан жинсий тажовуз қилиш ва шахсий маълмуотларни тарқатиш билан шантаж қилиш каби жиноятлар учун қонуний жавобгарлик чораларий жиддий кучайтиралади.Бу ҳақида Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган янги қонун лойиҳасида айтиб ўтилган. Янги қонун лойиҳасида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси ва Маъмурий қонунбузарликлар кодексига бир қатор ўзгариш киритиш белгиланган. АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева янги қонун ҳақида батафсил айтиб берди.Шунингдек, Хотин-қизлар, болалар ва кекса ёшдаги ота-оналарнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи қонун лойиҳасига кўра, 18 ёшга тўлмаган жабрланувчининг номусига тегиш, уларни фоҳишаликка жалб қилиш, вояга етмаган шахс тавсифланган порнографик маҳсулотни тайёрлаш учун жавобгарлик кучайтирилмоқда. Бундай жиноятлар содир этган шахсларга нисбатан жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш қўлланилмайди. Жамоат жойларида шахсга шилқимлик қилиш: унинг қадди-қоматини шаҳвоний мазмунда тасвирлаш, шу мазмундаги сўзлар билан чақириш, изоҳлаш, қиёслаш, шаҳвоний майлни кўрсатувчи ҳаракатлар қилиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.Ота-онаси хорижга кетаётган болаларга васий тайинлаш мажбурий бўлади Қонун лойиҳасининг муҳим жиҳатларидан бири, Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тоифаси аниқлаштирилиб, уларнинг ҳуқуқлари кафолатлари ва давлат ҳимояси кучайтирилмоқда. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда вояга етмаган, меҳнатга лаёқатсиз шахслар ва ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларга нисбатан “ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий жалб қилиш” тарзидаги янги жазо тури жорий этилмоқда. Алимент бўйича мажбуриятларга эга чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юборилмаслиги белгиланмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/1f/20307377_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_22227b5de53a49e873516317f475d78b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, янги қонун, адлия вазирлиги, хотин-қизлар
жамият, янги қонун, адлия вазирлиги, хотин-қизлар
Хотин-қизлар ва вояга етмаганлар ҳимояси кучайтирилмоқда - Адлия вазирлиги
14:17 13.01.2023 (янгиланди: 14:19 13.01.2023) Вояга етмаган болалар, хотин-қизларга нисбатан содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилади.
ТОШКЕНТ, 13 янв - Sputnik. Хотин-қизлар ва вояга етмаган шахсларни ҳақорат қилиш, уларга нисбатан жинсий тажовуз қилиш ва шахсий маълмуотларни тарқатиш билан шантаж қилиш каби жиноятлар учун қонуний жавобгарлик чораларий жиддий кучайтиралади.
Бу ҳақида Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган янги
қонун лойиҳасида айтиб ўтилган. Янги қонун лойиҳасида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси ва Маъмурий қонунбузарликлар кодексига бир қатор ўзгариш киритиш белгиланган. АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева янги қонун ҳақида батафсил айтиб берди.
Хусусан, янги қонун лойиҳасига кўра, вояга етмаганларга жинсий тажовуз қилганлар: амнистияга тушмайди, таълим ва тиббиёт муассасаларида ишлаши тақиқланади, бировнинг шахсий фото-видео ва ёзишмаларини тарқатиш билан шантаж қилиш учун жиноий жавобгарлик бўлиши назарда тутилмоқда.
Шунингдек, Хотин-қизлар, болалар ва кекса ёшдаги ота-оналарнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи қонун лойиҳасига кўра, 18 ёшга тўлмаган жабрланувчининг номусига тегиш, уларни фоҳишаликка жалб қилиш, вояга етмаган шахс тавсифланган порнографик маҳсулотни тайёрлаш учун жавобгарлик кучайтирилмоқда. Бундай жиноятлар содир этган шахсларга нисбатан жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш қўлланилмайди.
Ундан ташқари шахс ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилганлик (интим ҳаёт дахлсизлигини бузиш) учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.
Жамоат жойларида шахсга шилқимлик қилиш: унинг қадди-қоматини шаҳвоний мазмунда тасвирлаш, шу мазмундаги сўзлар билан чақириш, изоҳлаш, қиёслаш, шаҳвоний майлни кўрсатувчи ҳаракатлар қилиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
Ота-онаси хорижга кетаётган болаларга васий тайинлаш мажбурий бўлади
Қонун лойиҳасининг муҳим жиҳатларидан бири, Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тоифаси аниқлаштирилиб, уларнинг ҳуқуқлари кафолатлари ва давлат ҳимояси кучайтирилмоқда.
Ота-онаси 3 ойдан ортиқ муддатга хорижий давлатга кетаётган болаларга нисбатан васий ёки ҳомий тайинланиши жорий этилмоқда.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда вояга етмаган, меҳнатга лаёқатсиз шахслар ва ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларга нисбатан “ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий жалб қилиш” тарзидаги янги жазо тури жорий этилмоқда.
Алимент бўйича мажбуриятларга эга чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юборилмаслиги белгиланмоқда.