Телерадиоузатиш ва мобил станциялар яхлаб қолгани йўқ – Рақамли технологиялар вазирлиги

Oбуна бўлиш
Навбатчи бригадалар томонидан база станцияларни электр токи билан таъминлашни доимий равишда назорат қилиб борилмоқда.
ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Телерадиоузатиш ва мобил станцияларни электр токи билан таъминлашда фойдаланилаётган оддий дизель ёқилғисига махсус аралашмалар қўшилмоқда. Шунинг учун ҳам улар экстремал даражадаги паст ҳароратда ҳам “яхлаб қолгани” йўқ. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазирлиги маълум қилди.
Рақамли технологиялар вазирлиги ва унинг тизимидаги алоқа учун масъул корхона ва ташкилотлар ходимлари мамлакатнинг турли бурчакларига ўрнатилган телерадиоузатиш ва мобил станцияларнинг созлигини таъминлаш ишларини олиб бормоқда.
Навбатчи бригадалар томонидан база станцияларни электр токи билан таъминлашни доимий равишда назорат қилиб борилмоқда.
© Рақамли технологиялар вазирлиги
Телерадиоузатиш ва мобил станциялар - Sputnik Ўзбекистон
1/4
© Рақамли технологиялар вазирлиги
Телерадиоузатиш ва мобил станциялар - Sputnik Ўзбекистон
2/4
© Рақамли технологиялар вазирлиги
Телерадиоузатиш ва мобил станциялар - Sputnik Ўзбекистон
3/4
© Рақамли технологиялар вазирлиги
Телерадиоузатиш ва мобил станциялар - Sputnik Ўзбекистон
4/4
“Телефонингиз ишлаяптими, яқинларингиз билан алоқа борми, телевизорингиз кўрсатиб, радионгиздан сиз учун ёқимли тароналар тараляптими, Интернет орқали янги Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлаётган охирги янгиликлардан воқиф бўлиб боряпсизми, демак, улар иш жойида”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, зарурат туғилса, қўшимча аккумуляторлар ва дизель генераторлар ишга туширилмоқда.
Нафақат қиш кунлари, балки ҳаво очиқ кунларда ҳам етиб бориш қийин, ҳатто мумкин бўлмаган ҳудудларда тезкор хизматлар фаолияти учун тўлиқ приводли автомобиллар ёрдам бермоқда.
Янгиликлар лентаси
0