Совуқ об-ҳаво туфайли йўловчи поездлар ҳаракат жадвалига ўзгартиришлар киритилди

© Минтранс УзбекистанаПоезд
Поезд - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.01.2023
Oбуна бўлиш
Бугун йўловчи поездларнинг жўнаш ҳамда манзилга етиб бориш вақтларида ўзгаришлар бўлади.
ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Совуқ об-ҳаво туфайли йўловчи поездлар ҳаракат жадвалига ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда "Ўзтемирйўлйўловчи" хабар берди.
Мамлакатимизда кузатилаётган аномал совуқ туфайли йўловчи поездлар ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида, поездлар ҳаракат жадвалига ўзгартиришлар киритилди.
Шунинг учун бугун йўловчи поездларнинг жўнаш ҳамда манзилга етиб бориш вақтларида ўзгаришлар бўлади.
Эслатиб ўтамиз, бугун "Бухоро – Тошкент" йўналишидаги 765-сонли “Афросиёб” юқори тезликда ҳаркатланувчи электропоездида аномал совуқ об-ҳаво сабабли носозлик юзага келган. Поезд "Малик" бекатида тўхтатилди. Йўловчиларни манзилга хавфсиз етказиб келиш мақсадида заҳира “Афросиёб” электрпоезди жўнатилди.
Янгиликлар лентаси
0