https://sputniknews.uz/20230113/shavkat-mirziyoev-vatan-himoyachilari-kuni-munosabati-bilan-bir-guruh-xodimlarni-mukofotladi-31431872.html
Шавкат Мирзиёев Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлади
Шавкат Мирзиёев Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлади
Sputnik Ўзбекистон
Президентнинг тегишли фармони билан 80 га яқин ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари мукофотланди. 13.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-13T08:00+0500
2023-01-13T08:00+0500
2023-01-13T08:00+0500
жамият
ҳарбий
мукофот
янги фармон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/05/26849625_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_db55c6bf7cacabdf4d94394b27ac7eb5.jpg
ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди. Бу бўйича 12 январь куни президентнинг тегишли фармони қабул қилинди.Ҳужжатга кўра ходимлар қуйидагича мукофотланади:Мазкур мукофот ходимларга мамлакат мудофаа қудратини мустаҳкамлаш, Қуролли Кучларнинг жанговар салоҳиятини юксалтириш, профессионал миллий армияни шакллантириш, давлат хавфсизлиги ва чегаралар дахлсизлигини таъминлашдаги катта хизматлари учун берилмоқда.Мукофотланганлар қуйидаги ишларга муносиб ҳисса қўшган:
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/05/26849625_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_11151f8b3098f50353a7d3dac6f6e1e6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ҳарбий, мукофот, янги фармон
жамият, ҳарбий, мукофот, янги фармон
Шавкат Мирзиёев Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлади
Президентнинг тегишли фармони билан 80 га яқин ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари мукофотланди.
ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди. Бу бўйича 12 январь куни президентнинг тегишли фармони қабул
қилинди. Ҳужжатга кўра ходимлар қуйидагича мукофотланади:
II даражали "Шон-шараф" ордени билан – 1 нафар;
"Мардлик" ордени билан – 6 нафар;
"Дўстлик" ордени билан – 6 нафар;
II даражали "Саломатлик" ордени билан - 3 нафар;
"Жасорат" медали билан – 10 нафар;
"Содиқ хизматлари учун" медали билан – 31 нафар;
"Шуҳрат" медали билан – 23 нафар.
Мазкур мукофот ходимларга мамлакат мудофаа қудратини мустаҳкамлаш, Қуролли Кучларнинг жанговар салоҳиятини юксалтириш, профессионал миллий армияни шакллантириш, давлат хавфсизлиги ва чегаралар дахлсизлигини таъминлашдаги катта хизматлари учун берилмоқда.
Мукофотланганлар қуйидаги ишларга муносиб ҳисса қўшган:
Жамиятда тинчлик ва барқарорликни, халқимиз осойишталигини сақлаш;
Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ибратли фаолияти;
Шарафли ва муқаддас бурчини бажаришда мардлик ва жасорат кўрсатгани;
Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қўшган муносиб ҳиссаси.