Россияга қарши курашда етакчи: Вашингтон Европанинг янги лидерини тайинлади

© AP Photo / Mindaugas KulbisНемецкий танк Leopard 2.
Немецкий танк Leopard 2. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.01.2023
Oбуна бўлиш
Польша Киевга танклар етказиб беришни ваъда қилди. Аммо шу билан биргаликда, мамлакатнинг ўзи ҳам фаол қуролланмоқда.
Экспертлар Варшавани Украинадаи можаронинг ташаббусчиларидан бири дея ҳисоблашмоқда. Польша бундан қандай манфаат кўради – РИА Новостиматериалида.

Ўзига зарар эмас

Варшава Киевга 240 та собиқ Иттифоқда ишлаб чиқилган Т-72 PT-91 Twardy танклари, БМ-21 ёппасига ўт очиш реактив тизимлари, Krab ўзиюрар артиллерия ўрнатмаларини жўнатди. Уч миллиард еврога. Бу Польша ЯИМнинг 0,5 фоизи. Зеленскийни қўллаб-қувватлашда Эстония ва Латвия ўз ЯИМнинг 1,1 ва 0,93 фоизи билан сахийлик қилиб фидоийлик кўрсатишди. Бироқ, мутлақ кўрсаткичлар солиштиришиб бўлмас даражада.
Варшава харажат қилган пулларнинг ярмидан кўпи айнан ҳарбий таъминотга тўғри келади – 1,8 миллиард. Бироқ, бундан Польша заифлашиб қолмайди. Иттифоқдошлар, аввало, АҚШ ёрдам беради. Масалан, ўтган ҳафта миллий мудофаа вазирлиги 116 та Абрамс танклари харид қилингани бўйича ҳисобот берди. Украинага эса Леопарднинг атиги битта ротаси - 10-12 та машина юборишмоқчи.
Бу Варшавага Берлинни ортда қолдириб, Европанинг Россия таҳдидидан асосий ҳалоскорига айланиш имконини беради. Шольцнинг Германия минтақавий хавфсизлик кафолати сифатида ҳаракат қилиш режаси ҳақидаги баёнотлари Бундесвернинг тайёр эмаслиги билан тўхтаб турибди.
Маълум бўлишича, немис ҳарбий техникасининг катта қисми фойдаланиш учун яроқсиз - масалан, кўплаб Puma зирҳли машиналари ва PzH 2000 ўзиюрар артиллерия ўрнатмалари. Ҳарбий-ҳаво кучларида ҳам худди шундай муаммо: “Тигр” зарба берувчи вертолётлар, NH-90 кўп мақсадли вертолётлари ва ҳатто эскирган “Торнадо” бомбардимончиларининг етишмаслиги кузатилмоқда.
Украинага таъминотлар туфайли снарфд етишмаслиги ҳам кузатилмоқда. Бундан ташқари, Россия таъминлаган энергоресурслар танқислиги туфайли, ҳарбий саноат ишлаб чиқаришни кераклича кўпайтира олмайди. Польша эса бундай муаммоларга дуч келмаган.

Ғарбга йўналиш

Варшавани анча пайтлардан буён фаол қўллаб-қувватлаб келишмоқда. 1989 йилларданоқ Польша Вашингтонга яқинлашиш курсини белгилаб олган. Бунга эса нисбатан оғриқсиз, -бошқа собиқ Совет мамлакатлари билан таққослаганда минимум -иқтисодий трансформация сабаб бўлган.
Тўғри, НАТО борасида ўша пайти ҳеч нима дейилмаган. Сиёсатчилар Евроиттифоқ хавфсизлик тизимига аъзо бўлиш- максимум иш эканлигини доим уқтиришган. Бироқ, 1999 йилда Польша Шимолий Атлантика блокига аъзо бўлди.
Шундан буён у НАТОнинг “шарқий фланги”. Мамлакатда альянснинг бешта ва АҚШнинг ўн бешта базаси бор. Пентагон яна иккита база очишни режалаштирмоқда.

Полякча милитаризация

1990 йиллар аввалида Польшада 400 000 кишилик армия бўлиб, мамлакат совет техникасининг катта парки: 700 га яқин Т-72, юзлаб зирҳли транспорт воситалари, ўнлаб Ми-2, Ми-8 ва Ми-24 вертолётларига эга бўлган:
Кейинчалик Қуролли Кучлар 2013 йилга келиб 120 минг кишигача.камайтирилди. Бунга ҳарбий хизматнинг шартномавий турига ўтиш сабаб бўлган.
Параллель равишда армия модернизациялашган. Совет техникаларининг бир қисми замонавий моделларга алмаштирилиб, омборларга жўнатилди. Қуроллар сафида қолган Т-72 танкларига, 200 дан ортиқ PT-91 Twardyлар қўшилди. Бу совет машинасининг маҳаллий модификацияси ҳисобланади. Кейинроқ турли модификациядаги қарийб 250 та Leopard 2 ва 30 та Abramsлар киритилди.
Ўзиюрар артиллерия ҳам кўпайтирилди - биринчи навбатда Польшанинг ўзида ишлаб чиқариладиган 155 мм гаубицали AHS Krab ҳисобига.

Шунингдек, Варшава Америкадан кўплаб самолётлар харид қилган: 2020 йилда мамлакат авиапаркида 50 та F-16 самолётлари бўлган. Шунда 32 та энг замонавий F-35 самолётларини сотиб олиш ҳақида шартнома имзоланган.

Ўтган йили Польша ҳукумати янги таъминотчи – Жанубий Корея билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Сеул билан жуда кўплаб техникалар етказишга шартномалар имзоланди.
1 мингта К2 Black Pantherтанклари
600 дан ортиқ К9гаубицалари
3 та эскадрон FA-50 қирувчилари.
Аммо бу билан чекланиб қолишмади. Март ойида президент Анджей Дуда “мамлакат мудофааси тўғрисида” қонун имзолади. Унга кўра, 2023 ҳарбий харажатлари мамлакат ЯИМнинг 3 фоизидан кам бўлмаслиги керак. Бундан ташқари, армия аскарлари сони ҳам икки баробарга - 300 минг кишига кўпатирилади. Улардан 250 нафари профессионал ҳарбийлар бўлса, 50 минг нафари ҳудудий мудофаа жангчилари.
Захирадагилар сони ҳам кўпайтирилади. Ушбу чора-тадбир кўплаб шов-шувларга сабаб бўлди. Баҳорда ҳукумат 200 мингтача фуқарони ҳарбий хизматга чақирмоқчи.
“Россия таҳдидлардан асрайдиган янги Германияга айланиш - тезда содир бўладиган жараён эмас, харбий хизматга чақирув қарори эса - анча аниқ тадбир, уни амалга ошириш осонроқ. Буларнинг барчаси аслида машғулотлар дея яшириб, Ғарбий Украинага қўшин киритишмоқчи эканликларини англатади”, - дейди ҳарбий фанлар доктори Константин Сивков.
Бундай милитаризация Польшага нафақат ўз хавфсизлигини кучайтириш имконини беради, балки аввал Германияга мансуб бўлган “Европа қалқони” ролига даъвогарликка замин яратади. Агар Варшава уддаласа, ҳарбий бонуслардан сўнг, сиёсий бонуслар ҳам пайдо бўлади ва қитъада кучлар мувозанатига катта таъсир қилади.
Янгиликлар лентаси
0