https://sputniknews.uz/20230113/quramax-medikalning-litsenziyasi-bekor-qilindi---oliy-sud-31442444.html
“Quramax Medikal”нинг лицензияси бекор қилинди - Олий суд
“Quramax Medikal”нинг лицензияси бекор қилинди - Олий суд
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент туманлараро иқтисодий судида "QURAMAX MEDIKAL”га фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензияни бекор қилиш ва қўллаш учун яроқсиз дори... 13.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-13T14:55+0500
2023-01-13T14:55+0500
2023-01-13T14:55+0500
жамият
суд
дори
ҳиндистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/14/20983031_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_66c9348be67d297f143b52f6b0e34070.jpg
ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. “Quramax Medikal” нинг лицензияси бекор қилинди. Бу ҳақда Олий суд маълум қилди.Бугун Тошкент туманлараро иқтисодий судида бўлиб ўтган очиқ суд жараёнида "QURAMAX MEDIKAL” МЧЖга фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензияси бекор қилинди. Шунингдек, қўллаш учун яроқсиз дори воситалари муомаладан чиқарилиб, йўқ қилиниши белгиланди.Мазкур иқтисодий иш бўйича тарафлар эълон қилинган ҳал қилув қарори устидан қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатда шикоят қилиш мумкин. Агар апелляция шикояти (протести) берилмаса, ҳал қилув қарор қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.Шунингдек, мазкур иқтисодий ишга доир ваколатли идора ва мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги юзасидан қонун талаблари бузилганлиги бўйича ҳуқуқий баҳо бериш ҳақида хусусий ажрим чиқарилди.Ажримни Тошкент шаҳар прокуратурасига юборилиши белгиланди. Ушбу ажрим устидан белгиланган тартибда шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.Эслатиб ўтамиз, Давлат хавфсизлик хизмати “Док-1 МАКС” ва “Амбронол” дори воситалари белгиланган тартибда лаборатория синовларидан ўтказилмаганини маълум қилган эди.Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида аниқланишича, “Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази” МЧЖ масъул ходимлари томонидан меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат талаблари қўпол равишда бузилиб, ушбу дори воситалари белгиланган тартибда лаборатория синовларидан ўтказилмаганлиги оқибатида сифатсиз препаратларнинг сотувга чиқарилишига йўл қўйилган.Расмий маълумотларга кўра, “Док-1 Макс” сиропини истеъмол қилиш оқибатида 20 нафар бола вафот этган.Ўтган йилнинг декабрь ойида Ҳиндистонда Дори воситалари стандартларини назорат қилиш марказий ташкилоти ходимлари, шунингдек, Уттар-Прадеш дори воситалари айланмасини назорат қилувчи бошқарма мутахассислари Ноида шаҳрида жойлашган “Marion Biotech” заводини текширишни якунлашган эди. “Док1 Мах” сиропининг таркиби бузилганлиги сабабли компаниянинг Ноида шаҳридаги барча ишлаб чиқариш фаолияти тўхтатилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/14/20983031_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_0cc322e10afd39dfd6d7f4af26dd45ab.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, суд, дори, ҳиндистон
жамият, суд, дори, ҳиндистон
“Quramax Medikal”нинг лицензияси бекор қилинди - Олий суд
Тошкент туманлараро иқтисодий судида "QURAMAX MEDIKAL”га фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензияни бекор қилиш ва қўллаш учун яроқсиз дори воситаларини йўқ қилиш бўйича очиқ суд жараёни бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. “Quramax Medikal” нинг лицензияси бекор қилинди. Бу ҳақда Олий суд маълум
қилди. Бугун Тошкент туманлараро иқтисодий судида бўлиб ўтган очиқ суд жараёнида "QURAMAX MEDIKAL” МЧЖга фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензияси бекор қилинди. Шунингдек, қўллаш учун яроқсиз дори воситалари муомаладан чиқарилиб, йўқ қилиниши белгиланди.
Мазкур иқтисодий иш бўйича тарафлар эълон қилинган ҳал қилув қарори устидан қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатда шикоят қилиш мумкин. Агар апелляция шикояти (протести) берилмаса, ҳал қилув қарор қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Шунингдек, мазкур иқтисодий ишга доир ваколатли идора ва мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги юзасидан қонун талаблари бузилганлиги бўйича ҳуқуқий баҳо бериш ҳақида хусусий ажрим чиқарилди.
Ажримни Тошкент шаҳар прокуратурасига юборилиши белгиланди. Ушбу ажрим устидан белгиланган тартибда шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Давлат хавфсизлик хизмати “Док-1 МАКС” ва “Амбронол” дори воситалари белгиланган тартибда лаборатория синовларидан ўтказилмаганини маълум қилган эди.
Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида аниқланишича, “Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази” МЧЖ масъул ходимлари томонидан меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат талаблари қўпол равишда бузилиб, ушбу дори воситалари белгиланган тартибда лаборатория синовларидан ўтказилмаганлиги оқибатида сифатсиз препаратларнинг сотувга чиқарилишига йўл қўйилган.
Расмий маълумотларга кўра, “Док-1 Макс” сиропини истеъмол қилиш оқибатида 20 нафар бола вафот
этган.Ўтган йилнинг декабрь ойида Ҳиндистонда Дори воситалари стандартларини назорат қилиш марказий ташкилоти ходимлари, шунингдек, Уттар-Прадеш дори воситалари айланмасини назорат қилувчи бошқарма мутахассислари Ноида шаҳрида жойлашган “Marion Biotech” заводини текширишни якунлашган эди. “Док1 Мах” сиропининг таркиби бузилганлиги сабабли компаниянинг Ноида шаҳридаги барча ишлаб чиқариш фаолияти
тўхтатилган.