Дорихона ходими беморга дори воситасини тавсия қилиши нотўғри – мутахассис

© © AFP 2022 / Christophe ArchambaultФармацевт в одной из аптек в Париже. Архивное фото
Фармацевт в одной из аптек в Париже. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.01.2023
Oбуна бўлиш
Мутахассис: Дорихона ходими дори воситаси ва тиббий буюмни харидорга бериш пайтида препаратга тегишли бўлган маълумотларни айтиб ўтиши керак.
ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Дорихона ходими беморга дори воситасини тавсия қилиши нотоғри. Бу ҳақда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори маслаҳатчиси Муҳаббат Ибрагимова маълум қилди.
https://t.me/ssvmatbuotkotibi/10945
Қайд этилишича, дорихона ходими дори воситаси ва тиббий буюмни харидорга бериш пайтида препаратга тегишли бўлган маълумотларни айтиб ўтиши керак.
Қуйидаги маълумотлар тақдим этилиши лозим:
дори воситаси ва тиббий буюмни қўллаш тартиби;
қўллаш даврийлиги, бир маротабалик ва суткалик дозалари;
қўллаш усули;
сақлаш тартиби;
яроқлилик муддати ва бошқалар.
Шунингдек, дорихона ходими харидор эътиборини дори воситаси ва тиббий буюмнинг қўллаш йўриқномаси билан танишиб чиқишга қаратиши керак.

“Дорихона ходими истеъмолчи ҳолатига кўра дори тавсия қилиши, шунингдек, даволовчи шифокор кўрсатмасига биноан рецепт билан бериладиган дори воситасини рецептисиз беришини, албатта, нотўғри деб биламан. Чунки беморнинг касаллик тарихи, ундаги физиологик ҳолат ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлмай туриб, ўзбошимчалик билан дори тавсия қилиш оғир оқибатларга олиб келиши мумкин”, дейди мутахассис.

Фуқаролардан дори воситаларини шифокор кўрсатмасига биноан харид қилишлари ва уларни истеъмол қилишда, албатта, қўллаш йўриқномасига қатъий амал қилишлари сўралмоқда.
Янгиликлар лентаси
0