Бизга россиялик шифокорлар билан ҳамкорлик қилиш қулай - мутахассис

© УзНИИТОСотрудничество УзНИИТО с российскими специалистами
Сотрудничество УзНИИТО с российскими специалистами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.01.2023
Oбуна бўлиш
Россиялик ортопед-травматологлар ўзбекистонлик шифокорлар билан мураккаб операцияларни амалга оширишда муваффақиятли тажриба алмашмоқда.
ТОШКЕНТ, 13 янв - Sputnik. Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказида Россиянинг етакчи тиббиёт муассасалари билан ҳамкорликда мураккаб операциялар ўтказилмоқда.
© УзНИИТОСотрудничество УзНИИТО с российскими специалистами
Сотрудничество УзНИИТО с российскими специалистами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.01.2023
Сотрудничество УзНИИТО с российскими специалистами
Бу ҳақида Sputnik мухбирига тиббиёт фанлари фалсафа доктори (PhD), Травматология ва ортопедия маркази Артроскопия бўлими раҳбари Фаррух Усмонов ҳикоя қилиб берди.
Усмонов айтишига кўра, бугунги кунда Травматология марказида Россия тажрибаси кенг миқёсда ўрганилмоқда. Марказ ходимлари Россиянинг етакчи ортопедик марказларига малака оширгани ва турли хил маҳорат дарсларига мунтазам равишда борадилар. Шу билан бирга, травматология ва ортопедиянинг бошқа соҳалари бўйича ҳам мутахассислар марказимизга ташриф буюрмоқда.
© УзНИИТОСотрудничество УзНИИТО с российскими специалистами
Сотрудничество УзНИИТО с российскими специалистами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.01.2023
Сотрудничество УзНИИТО с российскими специалистами
"Бизга айнан рус шифокорлари билан ҳамкорлик қилиш қулай. Чунки тил бўйича тўсиқ йўқ, Россиядан мутахассисларни келишида ҳеч қандай виза расмийлаштиришга эҳтиёж йўқ. Бу бизга анча қулайлик туғдиради, - дейди врач. - Қолаверса россияликлар бу юқори технологик кам инвазив операцияларни маҳорат билан амалга оширадилар".
2022 йил давомида май ойида Москва шаҳридан Швейцерия университети клиникаси травматолог-ортопеди Самиленко Игорь Григорьевич маказга ташриф буюрди. Мутахассис билан биргаликда тизза ва елка бўғимида мураккаб артроскопик операциялар ўтказилди.
© УзНИИТОСотрудничество УзНИИТО с российскими специалистами
Сотрудничество УзНИИТО с российскими специалистами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.01.2023
Сотрудничество УзНИИТО с российскими специалистами

“Россиялик ортопед-травматологлар билан ўзаро ҳамкорликда 2022 йилга қадар Марказимизда 10 дан ортиқ операциялар муваффақиятли ўтказилди. Булар кам инвазив операциялар - елка бўғими мураккаб артроскопик операциялари", - дейди Усмонов.

Шифокор сўзларига кўра россиялик травматолог-ортопедлар билан ҳамкорлик 2020 йил декабрда бошланган. Ўшанда Москва шаҳри ФНКЦ ФМБА России Травматология-ортопедия бўлими раҳбари ва Реабилитация маркази мудири Муханов Виктор Викторович Республика Травматология марказида маҳорат дарслари ўтган ва мураккаб типдаги елка бўғимида рекоснтруктив артроскопик операциялар ўтказган.
Россиялик шифокорлар билан бажарилган операциялар беморларни нормал турмуш тарзига, спортчиларга эса травмадан аввалги формага қайтиш имконига эга бўлишлари учун керак, дейди шифокор.
© УзНИИТОСотрудничество УзНИИТО с российскими специалистами
Сотрудничество УзНИИТО с российскими специалистами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.01.2023
Сотрудничество УзНИИТО с российскими специалистами
Янгиликлар лентаси
0