https://sputniknews.uz/20230112/toshkent-viloyati-rahbarlariga-kochada-korgan-yolovchini-manzilga-eltib-qoyish-topshirildi-31411373.html
Тошкент вилояти раҳбарларига кўчада кўрган йўловчини манзилга элтиб қўйиш топширилди
Тошкент вилояти раҳбарларига кўчада кўрган йўловчини манзилга элтиб қўйиш топширилди
Sputnik Ўзбекистон
Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев айни пайтда долзарб бўлиб турган бир қатор масалалар бўйича йиғилиш ўтказди. 12.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-12T10:16+0500
2023-01-12T10:16+0500
2023-01-12T10:52+0500
жамият
тошкент вилояти
раҳбар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/05/30498138_0:92:1280:812_1920x0_80_0_0_d016187517c8f5eb775cef50099ec6d5.jpg
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Тошкент вилоятидаги раҳбарлар йўл бўйида транспорт кутиб турган йўловчини хизмат машинасида манзилга элтиб қўйиши керак. Бу ҳақда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев иштирокида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев айни пайтда долзарб бўлиб турган бир қатор масалалар бўйича йиғилиш ўтказди. Унда вилоят масъулларига мактабларнинг иситиш тизимларини ўрганиш, айниқса, қозонхоналарда сув музлаб қолмаганини текшириш бўйича топшириқлар берилди.Шунингдек, фаолиятини бошлаётган мактабларга борадиган йўлларни қор ва муздан тозалашга барча куч ва воситалар сафарбар қилиниши айтиб ўтилди.Қайд этилишича, Халқ таълими бошқармаси ҳар икки соатда фаолият бошлаган ёки бошлаш арафасида турган мактаблардаги ҳолат бўйича вилоят ҳокимига ахборот бериб боради.Вилоят ҳокимлиги томонидан бириктирилган вакиллар эса мактаб, бошқарув сервис компаниялари, касалхоналарга кириб,вазиятни назорат қилишда ҳокимларга ёрдам беради.Шунингдек, ободонлаштириш бўлими ходимларига иссиқ овқат, кийим-бош берилиши бўйича ҳам топшириқлар берилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/05/30498138_38:0:1243:904_1920x0_80_0_0_0b0f6f580bcf25a9b8c1dc6d969e33ec.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, тошкент вилояти, раҳбар
жамият, тошкент вилояти, раҳбар
Тошкент вилояти раҳбарларига кўчада кўрган йўловчини манзилга элтиб қўйиш топширилди
10:16 12.01.2023 (янгиланди: 10:52 12.01.2023) Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев айни пайтда долзарб бўлиб турган бир қатор масалалар бўйича йиғилиш ўтказди.
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Тошкент вилоятидаги раҳбарлар йўл бўйида транспорт кутиб турган йўловчини хизмат машинасида манзилга элтиб қўйиши керак. Бу ҳақда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев иштирокида ўтказилган йиғилишда маълум
қилинди. Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев айни пайтда долзарб бўлиб турган бир қатор масалалар бўйича йиғилиш ўтказди.
Унда вилоят масъулларига мактабларнинг иситиш тизимларини ўрганиш, айниқса, қозонхоналарда сув музлаб қолмаганини текшириш бўйича топшириқлар берилди.
Шунингдек, фаолиятини бошлаётган мактабларга борадиган йўлларни қор ва муздан тозалашга барча куч ва воситалар сафарбар қилиниши айтиб ўтилди.
Қайд этилишича, Халқ таълими бошқармаси ҳар икки соатда фаолият бошлаган ёки бошлаш арафасида турган мактаблардаги ҳолат бўйича вилоят ҳокимига ахборот бериб боради.
Вилоят ҳокимлиги томонидан бириктирилган вакиллар эса мактаб, бошқарув сервис компаниялари, касалхоналарга кириб,вазиятни назорат қилишда ҳокимларга ёрдам беради.
“Ҳамма раҳбарлар хизмат машинасида йўл бўйида кутиб турган йўловчини кўрса, машинасида манзилга олиб кетсин. Агар касалхонага бораётган бўлса, жойигача элтиб қўйинглар”, - дейди ҳоким.
Шунингдек, ободонлаштириш бўлими ходимларига иссиқ овқат, кийим-бош берилиши бўйича ҳам топшириқлар берилди.