https://sputniknews.uz/20230112/shavkat-mirziyoev-global-janub-ovozi-sammitining-yalpi-majlisida-ishtirok-etadi-31410575.html
Шавкат Мирзиёев "Глобал Жануб овози” саммитининг ялпи мажлисида иштирок этади
Шавкат Мирзиёев "Глобал Жануб овози” саммитининг ялпи мажлисида иштирок этади
Sputnik Ўзбекистон
Ҳиндистон раислигида онлайн шаклда ўтказиладиган тадбирга жами 120 та мамлакат делегациялари таклиф этилган. 12.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-12T08:05+0500
2023-01-12T08:05+0500
2023-01-12T10:39+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
ҳиндистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/1a/31058489_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_fca34bd34f001a05b39914807544517e.jpg
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг таклифига биноан “Глобал Жануб овози” саммитининг ялпи мажлисида иштирок этади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.Ҳиндистон раислигида онлайн шаклда ўтказиладиган тадбирда Бангладеш, Вьетнам, Камбоджа, Мўғулистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Таиланд ва бошқа мамлакатларнинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари ҳам қатнашади. Жами 120 та мамлакат делегациялари таклиф қилинган.Ҳиндистоннинг “Катта йигирматалик”даги раислиги доирасида ўтказилаётган саммитнинг мақсади ривожланаётган мамлакатларнинг манфаатларини илгари суриш ва долзарб муаммоларини ҳал этиш йўлида аниқ таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.Хусусан, иқтисодиёт, экология, энергетика ва озиқ-овқат хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш, инсон ресурсларини ривожлантириш, инновациялар, туризм ва бошқа йўналишлардаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштириш борасида фикр алмашилади ва аниқ таклифлар ишлаб чиқилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/1a/31058489_77:0:1213:852_1920x0_80_0_0_3976405a4012103219eccbafd90511c2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
сиёсат, шавкат мирзиёев, ҳиндистон
сиёсат, шавкат мирзиёев, ҳиндистон
Шавкат Мирзиёев "Глобал Жануб овози” саммитининг ялпи мажлисида иштирок этади
08:05 12.01.2023 (янгиланди: 10:39 12.01.2023) Ҳиндистон раислигида онлайн шаклда ўтказиладиган тадбирга жами 120 та мамлакат делегациялари таклиф этилган.
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг таклифига биноан “Глобал Жануб овози” саммитининг ялпи мажлисида иштирок этади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар
берди. Ҳиндистон раислигида онлайн шаклда ўтказиладиган тадбирда Бангладеш, Вьетнам, Камбоджа, Мўғулистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Таиланд ва бошқа мамлакатларнинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари ҳам қатнашади. Жами 120 та мамлакат делегациялари таклиф қилинган.
Ҳиндистоннинг “Катта йигирматалик”даги раислиги доирасида ўтказилаётган саммитнинг мақсади ривожланаётган мамлакатларнинг манфаатларини илгари суриш ва долзарб муаммоларини ҳал этиш йўлида аниқ таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.
Хусусан, иқтисодиёт, экология, энергетика ва озиқ-овқат хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш, инсон ресурсларини ривожлантириш, инновациялар, туризм ва бошқа йўналишлардаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштириш борасида фикр алмашилади ва аниқ таклифлар ишлаб чиқилади.