Ўзбекистон нега олтин захираларини тўлдирмоқда - эксперт

© FOTO с сайта Financial strategies Дмитрий Голубовский
Дмитрий Голубовский - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.01.2023
Oбуна бўлиш
Ўтган йили Ўзбекистон олтинни фаол сотиб олиб, дунёдаги қимматбаҳо металнинг энг йирик харидорларидан бирига айланди. Молиявий таҳлилчи Дмитрий Голубовский “бу, айниқса, дунёдаги ҳозирги беқарор иқтисодий вазиятда ниҳоятда фойдали” деб ҳисоблайди.
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Ўзбекистон олтин захиралари статистик кўрсаткичларнинг бутун даври учун рекорд ўрнатди. Бу ҳақда Республика Марказий банки эълон қилган маълумотларда акс эттирилган.
Ўтган йили мамлакат олтинни фаол сотиб олиб, дунёдаги энг йирик қимматбаҳо металл харидорларидан бирига айланди. Бу, айниқса, дунёдаги ҳозирги беқарор иқтисодий вазиятда ниҳоятда фойдали, дейди молиявий таҳлилчи Дмитрий Голубовский Sputnik мухбирига берган интервьюсида.

“Ҳозирги вазиятда олтин сотиб олиш, биринчидан, захираларни диверсификация қилиш, иккинчидан, келажакдаги ўсиш учун пул ишлашнинг бир йўлидир. Бу мутлақо тўғри стратегия. Миллий валюта барқарорлиги учун захиралар зарур”, - деб тушунтирди эксперт.

Дмитрий Голубовскийнинг таъкидлашича, ҳозирги молиявий беқарорлик шароитида кўплаб давлатлар Америка валютасининг қадрсизланишидан азият чекмаслик учун доллардан халос бўлишга ҳаракат қилмоқда.

“Дунё инқирозга юз тутмоқда, Америкада рецессия (турғунлик) муқаррар. Статистик маълумотлар шуни кўрсатадики, турғунлик даврида олтиннинг нархи кўтарилади. Ўтган йили Осиё марказий банклари учун хос бўлган умумий тенденция - долларни сотиш, олтинни сотиб олишдир. Шундай қилиб, улар келажакда АҚШ валютасининг девалвациясидан ва инфляция юқори даражада сақланиб қолишидан суғурта қилмоқдалар ", - дейди у.

Халқаро бозорда олтин котировкалари ўсишда давом этмоқда - олтиннинг бошида унинг фючерслари унция учун 1850 доллардан ошди. Ўзбекистоннинг олтин захиралари ҳозирда 23,06 миллиард долларни ташкил этади, бу Марказий банк статистикаси эълон қилинган бутун вақт давомида рекорд кўрсаткичдир.
Марказий банклар 1967 йилдаги олтин сотиб олиш рекордини янгилади
Янгиликлар лентаси
0