Назарбоев Қозоғистоннинг фахрий сенатори мақомидан маҳрум бўлди

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишПрезидент Казахстана Нурсултан Назарбаев
Президент Казахстана Нурсултан Назарбаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.01.2023
Oбуна бўлиш
Парламент юқори палатаси раиси Маулен Aшимбаев регламентдан “Фахрий сенатор” унвонини олиб ташланганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев фахрий сенатор мақомини йўқотди. Бу ҳақда парламент юқори палатаси раиси Маулен Aшимбаев маълум қилди.

“Биз регламентимиздан “Фахрий сенатор” унвонини олиб ташладик. Бу ҳаракатларнинг барчаси умумхалқ референдуми натижаларига кўра амалга оширилмоқда”, - деб тушунтирди у.

Спикер, шунингдек, 13 январь куни депутатлар палаталарнинг қўшма мажлисида республиканинг биринчи президенти – Элбоши (миллат етакчиси) тўғрисидаги конституциявий қонунни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқишини ҳам маълум қилди.
Қозоғистонни қарийб 30 йил бошқарган Назарбоев 2019 йилнинг 20 мартида президентликдан истеъфога чиқди. Унинг лавозимига аввал Сенат раиси бўлган Қасим-Жомарт Тоқаев тайинланди. Инаугурация чоғида у Назарбоевга фахрий сенатор мақомини бериш зарур, деб ҳисоблаганини айтди.
Ўша йилнинг май ойи охирида депутатлар тегишли қарор қабул қилди. 2019 йил 6 июнь куни Назарбоевга ўша пайтда парламент юқори палатасини бошқарган тўнғич қизи Дариға фахрий сенатор белгиси ва гувоҳномасини топширди.
Қозоғистонда ўтган ёзда референдум натижаларига кўра конституцияга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар кучга кирди. Улар орасида мамлакатнинг асосий қонунидан биринчи президент ҳақидаги барча ҳаволаларни чиқариб ташлаш ҳам бор.
Янгиликлар лентаси
0