Муножат Йўлчиева номидаги стипендия таъсис этилди – у кимларга берилади?

© SputnikМуножат Йулчева
Муножат Йулчева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.01.2023
Oбуна бўлиш
Мазкур стипендия Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтида таълим олаётган айрим талабаларга берилади - тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Ўзбекистон Қаҳрамони Муножат Йўлчиева номидаги стипендия таъсис этилди. Бу ҳақда ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.
Мазкур стипендия Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтида таълим олаётган талабаларга берилади.
Унга кўра, стипендиа олувчилар институтда 2-курсни тугатган бакалавриат ҳамда 1-курсни тугатган магистратура талабалари орасидан танлов асосида сараланади. Талабгорнинг ҳужжатларини институт илмий бўлими қабул қилади.
Танловда қатнашиш учун тақдим этилган ҳужжатлар танлов муддати тугагач бир ҳафта муддатда танлов комиссиясига тақдим этилади ва комиссиясининг қарори билан ҳужжатларни кўриб чиқиш учун экспертлар белгиланади.
Экспертлар танлов комиссияси аъзолари ва институт профессор-ўқитувчилари ёки зарур ҳолларда бошқа ташкилотлардан жалб этилаётган экспертларнинг розилиги билан тайинланиши кўзда тутилган.
Танловдан муваффақиятли ўтган ва стипендияга тавсия этилганларнинг рўйхати Кенгаш раиси томонидан буйруқ асосида тасдиқланиб стипендияни тўлаб бериш учун тақдим этилади.
Стипендиантлар бўйича факултет ёки бўлимнинг институт ички тартиб қоидаларини бузганлиги ёки илмий фаолиятида сусткашликка йўл қўйганлиги тўғрисидаги тақдимномасига кўра, Кенгаш қарори билан стипендия берилиши тўхтатилади.
Янгиликлар лентаси
0