Ленинград қамали: бугун муваффақиятли “Учқун” операцияси бошланган кун

Oбуна бўлиш
Бундан роппа-роса 80 йил аввал, 1943 йил 12 январь куни Ленинград қамалини ёриб ўтиш “Учқун” операцияси бошланган.
1941 йилнинг 8 сентябрь куни Ленинград қамали бошланган эди. Бу Иккинчи Жаҳон уруши тарихининг энг муҳим жангларидан бири бўлди. Ленинград қамали 872 кун давом этган. Бу даврда, турли манбаларга кўра, 300 мингдан 1,5 миллионгача одам ҳалок бўлган. Уларнинг 97 фоизи очликдан нобуд бўлгани ҳақидаги маълумотлар мавжуд.
1943 йил 12 январь куни Ленинград қамалини ёриб ўтишга қаратилган "Учқун" операцияси бошланган. Ленинград ва Волхово фронтлари қўшинлари Ладога кўли жанубидаги душман немислар қисмини тор-мор этган.
1943 йил 18 январь куни Ленинград қамали ёриб ўтилган Бироқ, бир йилдан сўнг, 1944 йил 27 январида шаҳар қамалдан тўлиқ озод этилган.
Маълумотларга кўра, қамалда қолган Ленинграддан 5000 дан ортиқ болалар, заводлар, университетлар, илмий муассасалар Тошкентга эвакуация қилинган.
Тошкентлик археолог Ленинград қамали даҳшатлари ҳақида
Тошкентда Ленинград қамалидан эвакуация қилинганларга бошпана берган маҳаллий аҳоли хотирасига ёдгорлик ўрнатиш ишлари бошланган.
Янгиликлар лентаси
0