https://sputniknews.uz/20230112/kurchatov---ozbekistonda-yadro-fizikasi-rivojiga-shaxsiy-hissa-qoshgan-olim-31422464.html
Курчатов - Ўзбекистонда ядро физикаси ривожига шахсий ҳисса қўшган олим
Курчатов - Ўзбекистонда ядро физикаси ривожига шахсий ҳисса қўшган олим
Sputnik Ўзбекистон
Таниқли ядро физикаси олими, совет ядро қуроли яратувчиси Ўзбекистонда ҳам ядро физикасининг ривожланиши учун катта ҳисса қўшган. 12.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-12T18:36+0500
2023-01-12T18:36+0500
2023-01-12T18:36+0500
маданият
олимлар
тошкент
ссср
хотира
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/0c/31422843_0:206:2048:1358_1920x0_80_0_0_a9bac5561454816d79cea7e2e7191110.jpg
ТОШКEНТ, 12 янв – Sputnik. Бугун машҳур ядро физикаси олими, совет ядро қуроли яратувчиси, СССР ядро физикаси асосчиларидан бири Игорь Курчатов таваллудининг 120 йиллиги нишонланмоқда.Буюк олим, профессор, Атом энергияси институтининг асосчиси Курчатов нафақат атом ва водород бомбасини яратиш билан шуғулланган, балки атом энергиясидан халқ хўжалигида фойдаланиш йўлларини ҳам излаган. Шунинг учун у СССР республикаларида фанни ривожлантиришда ҳам фаол иштирок этди.1956 йилда Игорь Курчатов Ўзбекистон ССРга - Тошкент ва Бухорога ташриф буюрди. Бу ерда Республика Фанлар академияси олимлари фаолияти билан танишди, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт соҳаси мутахассислари билан учрашув ўтказди. Пётр Асташенков ўзининг “Академик Курчатовнинг жасорати” китобида ёзганидек, тажрибали физик пахтачиликни ривожлантириш ва минерал ўғитлар ишлаб чиқаришда ядровий тадқиқотлардан фойдаланиш истиқболларини дарров кўра билган.Ўшанда минтақада биринчи атом электр станциясини қуриш режалаштирилган Бухорога сафаридан сўнг Курчатов тошкентлик олимлар йиғилишида иштирок этди.Курчатов Ўзбекистонни эслашни яхши кўрарди ва меҳмонларга ўша саёҳат ҳақида тез-тез гапириб берар, у ердан олиб келинган совғаларни кўрсатарди.Игорь Васильевич Ўзбекистон Фанлар академиясининг фахрий аъзоси этиб сайланган.Курчатов Ўзбекистонда сув-сувли ядровий реакторини яратишда катта ёрдам кўрсатди. Ушбу реактор бугунги кунга қадар муваффақиятли ишлаб келмоқда. Курчатов шу тариқа Осиёдаги биринчи ядро реакторига эга бўлган Ядро физикаси институтининг асосчиларидан бирига айланди.Ундан сўнг Курчатов раҳбарлигида Беларусь, Украина, Қозоғистон, Грузия, Арманистон, Латвия ва Литвада ҳам ядровий тадқиқот марказлари очилди, кўплаб иттифоқ республикалари университетларида ядро физикаси кафедралари пайдо бўлди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/0c/31422843_0:14:2048:1550_1920x0_80_0_0_99fb663aa4b1271fc64e5cb39568242a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, олимлар, тошкент, ссср, хотира
маданият, олимлар, тошкент, ссср, хотира
Курчатов - Ўзбекистонда ядро физикаси ривожига шахсий ҳисса қўшган олим
Таниқли ядро физикаси олими, совет ядро қуроли яратувчиси Ўзбекистонда ҳам ядро физикасининг ривожланиши учун катта ҳисса қўшган.
ТОШКEНТ, 12 янв – Sputnik. Бугун машҳур ядро физикаси олими, совет ядро қуроли яратувчиси, СССР ядро физикаси асосчиларидан бири Игорь Курчатов таваллудининг 120 йиллиги нишонланмоқда.
Буюк олим, профессор, Атом энергияси институтининг асосчиси Курчатов нафақат атом ва водород бомбасини яратиш билан шуғулланган, балки атом энергиясидан халқ хўжалигида фойдаланиш йўлларини ҳам излаган. Шунинг учун у СССР республикаларида фанни ривожлантиришда ҳам фаол иштирок этди.
1956 йилда Игорь Курчатов Ўзбекистон ССРга - Тошкент ва Бухорога ташриф буюрди. Бу ерда Республика Фанлар академияси олимлари фаолияти билан танишди, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт соҳаси мутахассислари билан учрашув ўтказди. Пётр Асташенков ўзининг “Академик Курчатовнинг жасорати” китобида ёзганидек, тажрибали физик пахтачиликни ривожлантириш ва минерал ўғитлар ишлаб чиқаришда ядровий тадқиқотлардан фойдаланиш истиқболларини дарров кўра билган.
"Бу ерда ярим емирилиш даври бир неча ўн дақиқа бўлган қисқа муддат яшовчи изотоплар керак. Улар ёрдамида Кара-Тау фосфоритларидан самаралироқ фойдалариш ва ерлар шўрланишини олдини олиш имконини беради. Пахтачиликда ҳам бундай изотоплар жуда керак. Қисқа муддат яшовчи изотопларни ҳеч қаердан олиб келиб бўлмайди. Реактор қуриш керак", - деб ўз кузатувларини якунлаган эди ўшанда буюк олим Игорь Васильевич Курчатов.
Ўшанда минтақада биринчи атом электр станциясини қуриш режалаштирилган Бухорога сафаридан сўнг Курчатов тошкентлик олимлар йиғилишида иштирок этди.
“У, хусусан, Тошкентда атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш борасидаги ишларда бундай кўлам, савия ва қизиқишни топаман деб ўйламаганлигини тан олди. Ва бу ишлар қўллаб-қувватланишини ваъда берди. Тошкентлик олимларга эса барча ишларнинг ривожланиши борасида шахсан у билан боғланишни тайинлади", - деб эслайди Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг собиқ биринчи котиби Нуритдин Муҳитдинов ўз хотираларида.
Курчатов Ўзбекистонни эслашни яхши кўрарди ва меҳмонларга ўша саёҳат ҳақида тез-тез гапириб берар, у ердан олиб келинган совғаларни кўрсатарди.
“Кечқурун Игорь Васильевич Курчатов ва Юлий Борисович Харитон [ядро физиги, СССР Фанлар академияси аъзоси – таҳр.] Фанлар академияси [Ўзбекистон] президенти Теша Зоҳидович Зоҳидовнинг уйида меҳмонда бўлиб, ўзини эркин ҳис қилганини айтди. "У ҳатто ошхонага чиқиб, қандай овқат тайёрлаётганини кўрди. Зоҳидов унга ўзбекча тўн, белбоғ ва дўппи совға қилди. Кейинчалик Москвада, олим уйида меҳмонлар олдига ўша тўн ва дўппида кўриниш берар эди”, - деб ёзади ўзбек олими Содиқ Азимов.
Игорь Васильевич Ўзбекистон Фанлар академиясининг фахрий аъзоси этиб сайланган.
Курчатов Ўзбекистонда сув-сувли ядровий реакторини яратишда катта ёрдам кўрсатди. Ушбу реактор бугунги кунга қадар муваффақиятли ишлаб келмоқда. Курчатов шу тариқа Осиёдаги биринчи ядро реакторига эга бўлган Ядро физикаси институтининг асосчиларидан бирига айланди.
Ундан сўнг Курчатов раҳбарлигида Беларусь, Украина, Қозоғистон, Грузия, Арманистон, Латвия ва Литвада ҳам ядровий тадқиқот марказлари очилди, кўплаб иттифоқ республикалари университетларида ядро физикаси кафедралари пайдо бўлди.