https://sputniknews.uz/20230112/jsst-dunyoda-koronavirusdan-olim-korsatkichlari-12-foizga-kamaydi-31413460.html
ЖССТ: дунёда коронавирусдан ўлим кўрсаткичлари 12 фоизга камайди
ЖССТ: дунёда коронавирусдан ўлим кўрсаткичлари 12 фоизга камайди
Sputnik Ўзбекистон
2-8 январь кунлари касалланиш кўрсаткичлари ундан аввалги ҳафтага нисбатан 9 фоиз, ўлим ҳолатлари эса 12 фоизга камайган. 12.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-12T14:10+0500
2023-01-12T14:10+0500
2023-01-12T14:10+0500
дунёда
жсст
covid-19 умумжаҳон пандемияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/03/22520553_0:204:2917:1845_1920x0_80_0_0_ac5503ac2c9b71e365fc9cf157e18d2c.jpg
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Ўтган ҳафтада Ер юзи бўйича қарийб 2,9 миллион кишига COVID-19 ташхиси қўйилди. Улардан 11,1 мингдан ортиғи хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълум қилди, дея ёзади Ўзбекистон ССВ матбуот хизмати.Ушбу таҳлиллар 2-8 январь кунлари касалланиш кўрсаткичлари ундан аввалги ҳафтага нисбатан 9 фоиз, ўлим ҳолатлари эса 12 фоизга камайганини тасдиқлайди.Вируслар тарқалишининг сезиларли пасайиши Европа (-36 фоиз), Жануби-Шарқий Осиё (-27 фоиз) ва Африка (-23 фоиз) минтақаси мамлакатларида қайд этилди. Ўлим кўрсаткичлари эса асосан Африка (-53 фоиз), Европа (-34 фоиз) ва Жануби-Шарқий Осиёда (-19 фоиз) камайган.Шарқий Ўрта ер денгизи минтақаси давлатларида эса аксинча — коронавирус қурбонлари сони 31 фоизга ошган.Камайиш кўрсаткичларига қарамай, ЖССТ дунё бўйлаб “омикрон”нинг янги — XBB.1.5 субварианти тез суръатларда тарқалаётгани боис аҳолига COVID-19 га қарши тўлиқ босқичларда ва бустер дозада эмланишни тавсия қилмоқда.Ўзбекистонда коронавируснинг янги “кракен” варианти аниқланганми
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/03/22520553_93:0:2824:2048_1920x0_80_0_0_44a1771667b522a3cbe86415c92b0b10.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
дунёда, жсст, covid-19 умумжаҳон пандемияси
дунёда, жсст, covid-19 умумжаҳон пандемияси
ЖССТ: дунёда коронавирусдан ўлим кўрсаткичлари 12 фоизга камайди
2-8 январь кунлари касалланиш кўрсаткичлари ундан аввалги ҳафтага нисбатан 9 фоиз, ўлим ҳолатлари эса 12 фоизга камайган.
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Ўтган ҳафтада Ер юзи бўйича қарийб 2,9 миллион кишига COVID-19 ташхиси қўйилди. Улардан 11,1 мингдан ортиғи хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълум қилди,
дея ёзади Ўзбекистон ССВ матбуот хизмати.
Ушбу таҳлиллар 2-8 январь кунлари касалланиш кўрсаткичлари ундан аввалги ҳафтага нисбатан 9 фоиз, ўлим ҳолатлари эса 12 фоизга камайганини тасдиқлайди.
Вируслар тарқалишининг сезиларли пасайиши Европа (-36 фоиз), Жануби-Шарқий Осиё (-27 фоиз) ва Африка (-23 фоиз) минтақаси мамлакатларида қайд этилди. Ўлим кўрсаткичлари эса асосан Африка (-53 фоиз), Европа (-34 фоиз) ва Жануби-Шарқий Осиёда (-19 фоиз) камайган.
Шарқий Ўрта ер денгизи минтақаси давлатларида эса аксинча — коронавирус қурбонлари сони 31 фоизга ошган.
Камайиш кўрсаткичларига қарамай, ЖССТ дунё бўйлаб “омикрон”нинг янги — XBB.1.5 субварианти тез суръатларда тарқалаётгани боис аҳолига COVID-19 га қарши тўлиқ босқичларда ва бустер дозада эмланишни тавсия қилмоқда.