https://sputniknews.uz/20230112/jizzax-viloyati-hokimi-tatariston-rahbari-rustam-minnixanov-bilan-uchrashdi-31421094.html
Жиззах вилояти ҳокими Татаристон раҳбари Рустам Минниханов билан учрашди
Жиззах вилояти ҳокими Татаристон раҳбари Рустам Минниханов билан учрашди
Sputnik Ўзбекистон
Учрашувда томонлар ҳудудлар ўртасида савдо-иқтисодий ва ижтимоий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди. 12.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-12T18:12+0500
2023-01-12T18:12+0500
2023-01-12T18:12+0500
жиззах
татаристон
рустам минниханов
ўзбекистон - россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/0c/31420751_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_3dde2f2f29e8727c3e7ca9aa9fdb0ccb.jpg
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев Татаристон раҳбари Рустам Минниханов билан учрашди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.Учрашув Қозон шаҳридаги Татаристон раҳбари қароргоҳида бўлиб ўтди. Унда томонлар ҳудудлар ўртасида савдо-иқтисодий ва ижтимоий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди.Рустам Минниханов ўз сўзида ўзбекистонлик ҳамкорлар билан ўзаро ҳамкорликнинг юқори даражасини қайд этди. Савдо ҳажми ортиб бормоқда, қатор қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.Эргаш Салиев, ўз навбатида, Татаристон билан ҳамкорликни янада ҳар томонлама ривожлантиришдан ҳам манфаатдор эканлигини билдирди.Жиззах вилояти ҳокими Татаристонга ташрифи доирасида Иннополисга ҳам ташриф буюрди.Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрь ойида Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев Татаристон бош вазири ўринбосари Роман Шайхутдинов билан учрашган эди. Унда Татаристон томони вилоят билан автомобильсозлик, машинасозлик, энергетика, кимё саноати, металлургия, қишлоқ хўжалиги соҳасида қўшма лойиҳалар амалга ошириш бўйича чоралар кўришга ва ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини билдирган эди.
татаристон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/0c/31420751_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_884a96d62ef2c778e1f5886b69e960b2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жиззах, татаристон, рустам минниханов, ўзбекистон - россия
жиззах, татаристон, рустам минниханов, ўзбекистон - россия
Жиззах вилояти ҳокими Татаристон раҳбари Рустам Минниханов билан учрашди
Учрашувда томонлар ҳудудлар ўртасида савдо-иқтисодий ва ижтимоий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди.
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев Татаристон раҳбари Рустам Минниханов билан учрашди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар
берди. Учрашув Қозон шаҳридаги Татаристон раҳбари қароргоҳида бўлиб ўтди. Унда томонлар ҳудудлар ўртасида савдо-иқтисодий ва ижтимоий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди.
Рустам Минниханов ўз сўзида ўзбекистонлик ҳамкорлар билан ўзаро ҳамкорликнинг юқори даражасини қайд этди. Савдо ҳажми ортиб бормоқда, қатор қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.
“Биз Россия-Ўзбекистон дўстона муносабатлари доирасида Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантириш имкониятини юқори баҳолаймиз. Бунда давлатларимиз президентларининг хизматлари алоҳида”, - дейди Рустам Минниханов.
Эргаш Салиев, ўз навбатида, Татаристон билан ҳамкорликни янада ҳар томонлама ривожлантиришдан ҳам манфаатдор эканлигини билдирди.
Жиззах вилояти ҳокими Татаристонга ташрифи доирасида Иннополисга ҳам ташриф буюрди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрь ойида Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев Татаристон бош вазири ўринбосари Роман Шайхутдинов билан учрашган эди. Унда Татаристон томони вилоят билан автомобильсозлик, машинасозлик, энергетика, кимё саноати, металлургия, қишлоқ хўжалиги соҳасида қўшма лойиҳалар амалга ошириш бўйича чоралар кўришга ва ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини билдирган
эди.