Газ тўлдириш шохобчалари фаолияти вақтинча тўхтатилди

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишГазозаправочная станция в Казани
Газозаправочная станция в Казани - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.01.2023
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, ортадиган талабни тўлиқ қондириш мақсадида автобензин ва дизель ёқилғиси маҳсулотлари қўшимча миқдорларда сотувга чиқарилади.
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Ўзбекистонда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти қисқа муддатга вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.
Таъкидланишича, республика бўйича аномал совуқ ҳарорат давом этаётганлиги сабабли қувурларда газ босимининг кескин пасайиши кузатилмоқда.
Шу муносабат билан табиий газни биринчи навбатда аҳоли хонадонлари, электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда ижтимоий соҳа объектларига етказиб бериш чоралари кўрилмоқда.
“Шу мақсадда, айрим йирик ишлаб чиқарувчи саноат корхоналарига табиий газ етказиб бериш ҳажми кескин камайтирилди ҳамда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти қисқа муддатга вақтинча тўхтатилди”, - дейилган хабарда.
Вазирлик хабарига кўра, ортадиган талабни тўлиқ қондириш мақсадида автобензин ва дизель ёқилғиси маҳсулотлари қўшимча миқдорларда сотувга чиқарилади, шу жумладан, захиралар ҳисобидан.
Фуқаролардан шу кунларда имкон қадар жамоат транспортларидан фойдаланиш, зарурат бўлмаганда уйда қолиш ҳамда хонадонда электр энергияси ва табиий газдан тежамкорлик билан фойдаланиш сўралган.
Янгиликлар лентаси
0