https://sputniknews.uz/20230112/bradley-va-marder-zirhli-mashinalari-nimalarga-qodir-31423263.html
Ёрдамми ё утилизация: "Bradley" ва "Marder" зирҳли машиналари нималарга қодир?
Ёрдамми ё утилизация: "Bradley" ва "Marder" зирҳли машиналари нималарга қодир?
Sputnik Ўзбекистон
Пентагон 9 январда донор-мамлакатларнинг янги “импульси” ҳақида – яъни Киевга Америкада ишлаб чиқарилган "Bradley" жанговар пиёда машиналари, шунингдек... 12.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-12T21:36+0500
2023-01-12T21:36+0500
2023-01-12T21:36+0500
колумнистлар
нато
киев
қурол-яроғ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/325/11/3251155_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_4339ef7a8c5e6f64c82456661b95fdfe.jpg
Киевга режимига ҳарбий ёрдамлар пакетида НАТО стандартидаги бир қатор ишлатилган ва осори-атиқага айланган зирҳли машиналарнинг пайдо бўлиши Ғарбнинг Россия билан прокси-урушда мағлубиятини англаб етгани ва ҳатто жар ёқасида турган бўлсада, фойда кўрмоқчи эканлигидан далолат беради.НАТОнинг жанговар пиёда машиналари махсус операция майдонида кучлар тенглигини ўзгартира олмайди. АҚШ ҳамда иттифоқдошларининг аламзада ва бемаъни ҳатти-ҳаракатлари Украина Қуролли Кучларига зарба берувчи қуроллар (танклар, самолётлар, узоқлиги 300 кмга бўлган оператив-тактик ракеталар)ни қўлга киритиш имкониятини беради, можарони кучайтиради ва Украина ҳарбий ҳаракатлар театрининг операция театридан анча узоқда ҳам бўлиши эҳтимолини оширади.Пентагон 9 январда донор-мамлакатларнинг янги “ёрдам импульси” ҳақида – яъни Киевга Америкада ишлаб чиқарилган "Bradley" жанговар пиёда машиналари, шунингдек, уларнинг французча ва немисча муқобиллари юборилишини маълум қилди. Шу куннинг ўзида давлат департаменти ушбу машиналарни етказиб бериб, АҚШ Украинадаги можародаги ҳозирги аҳволни ўзгартиришга ҳаракат қилаётганини айтиб чиқди. Махсус операция майдонидаги вазият Вашингтоннинг Киевдаги қўғирчоқларининг йўқ бўлаётгани, Украина иқтисодиёти ва давлатчилигининг таназзулга юз тутиб бораётганини тасдиқлайди.Британия УҚКга 10 та "Challenger 2" танклари етказиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Киев режими "Leopard II" ва "Abrams" НАТО танкларини сўрамоқда.Альянснинг тажовузкор режалари, НАТОнинг фойдаланилган зирҳли техникаларнинг сони ва жанговар характеристикаси, УҚК мутахассисларини тайёрлаш муаммолари- яқин истиқболларда махсус операция майдонида кучлар мувозанатини ўзгартира олмайди, Россия Қуролли кучларининг ўт очиш ва стратегик жиҳатдан устунлигига раҳна сола олмайди. Эслатиб ўтаман, махсус операциянинг 320 суткасида Россия қўшинлари УҚКнинг 7465 танклари ва бошқа зирҳли машиналарини йўқ қилган.Яъни, ўртача ҳисобда, Киев режими ҳар ойда 700 та зирҳли техника йўқотмоқда. НАТОнинг "Marder", "Bradley" жанговар машиналари, М-113, AMX-10RC “Ғилдиракли танклари” ёки ҳатто (яқин истиқболда) икки-учта "Абрамс", "Леопард", "Челленжер"лар-Украина ҳарбий ҳаракатлар майдонида катта таъсир кўрсата олмайди. Аксинча, Киев режими ва Украина халқининнг азобларини кўпайтиради, холос.“Утилизация” операциясиУкраина демократиясини ҳимоя қилиш ҳақидаги демагогия ниқоби остида, Вашингтон ва унинг европалик иттифоқдошлари Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар театридан ўзининг эскирган қуролларини утилизация қилишда фойдаланмоқда. Киевга ваъда қилинган AMX-10RC ғилдиракли танклар ва бошқа жанговар машиналар – Совуқ уруш даврида яратилган (технологик жиҳатдан такомиллашмаган), эксплуатация учун катта муддат керак бўлади (ишончсиз, Украинада эса уларни таъмирлаш базалари йўқ), УҚК мутахассисларини тайёрлаш учун кўп вақт керак бўлади. Асосийси, Ғарб аввалроқ етказиб берган юзлаб машиналар аллақачон йўқ қилинган.“Бугунги кунда биз Украинага 200 дан ортиқ зирҳли машиналар, жумладан, "Starstreak" ракеталари билан қуролланган "Stormer" машиналари ҳам етказганмиз”, - деб баёнот берди Британия Мудофаа вазирлиги вакили 9 январь куни. Мутахассисларнинг фикрларига кўра, бу ишга тушириш учун анчайин мураккаб ва Россия авиациясига қарши кучсиз объект. Ишлатилган жанговар машиналарнинг альянс сақлаш базаларидаги “реанимацияси”дан сўнг, Украинага етказиб бериш 2023 йилнинг баҳоридан олдинроқ бўлмайди.1970 йилларда танкларни ўт очишда қўллаш ва тирик кучлар транспортировкаси мақсадида Совет бронетехникаларига қарши курашиш учун яратилган "М2 Bradley" машинаси ваъда қилинганлар орасида анча замонавий. УҚК энг замонавий модификацияларни (М2 ва М2А1) олмайди, эҳтимол динамик ҳимоя блоклари билан бирга олиши мумкин. Оддий қуроли- 25 мм автоматик пушка ва унга кўшалоқ равишда 7,62 мм пулемёт, шунингдек, TOW- танкка қарши бошқариладиган ракетаси билан, десант - 7 киши. Ўт очишни бошқариш тизими лазерли узоқни ўлчагичга эга, ҳайдовчи тепловизорни назорат қилади. Замонавий БМП-3 бортида 100-мм лик қурол- 2А70 пуск-ўрнатмалари ва улар билан жуфтликда 30-ммлик 2А72 пушка юклатилган. Улар “ҳужум қилиш ва мудофаада мотопиёда бўлинмаларга танк ва артиллериясиз самарали ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш” имконини беради. Россиянинг 100-ммлик қуроли Американинг зирҳли машиналари тор-мор келтирилишини кафолатлайди. Россия зирҳли машиналари манёврлилик хусусияти сабаб юқори даражада чидамли: БМПнинг қувват зичлиги- 26,7 л.с тоннасига. “Бредли”ники эса-21,7. Бредли БААдаги тендерда БМП-3га мағлуб бўлгани ҳам бежиз эмас. ОАВ маълумотларига кўра, арабларда ҳозирги кунда 650 тагача Россия машиналари бор. Ва мингдан ортиқ БМП-3 лар 13 мамлакатда муваффақиятли хизмат қилмоқда. Шубҳасиз, Американинг "Бредли" зирҳли машиналари УҚК жанг майдонида Пентагон тасаввур қилгандек устунлик бермайди. Германия Украинага 40 та "Marder" зирҳли машиналарини етказиб беради. У “доиравий алмашинув” ичида Грецияга етказилиши керак эди, бироқ Греция бунга қарши. Бундесверда "Marder" 1971 йилда қуроллар сафига киритилган. Зирҳли, икки ўринли, 20 мм-автоматик пушка ва қўшалоқ 7,62-мм пулемётли минора командир ва мўлжалга олувчи аскарга ўт очишга имкон беради. Иккинчи, 7,62-мм пулемёт масофадан бошқаришнинг бурилиш ўрнатмаларида монтаж қилинган. Машина корпуси пўлат плиталардан пайвандланган, бурчак зирҳ 20-мм снарядлардан ҳимояланишни кафолатлайди. БМП-3 билан тўқнашувда немис машинасининг омон қолиш эҳтимоли нолга тенг (Россия танклари билан тўқнашув ҳақида сўзлашга ҳожат йўқ). "Marder"дан 2009 илда Афғонистонда фойдаланилган ва ёрқин ғалабалар билан ёдда қолмаган. Эҳтимол, 2010 йилда "Мардер" ўрнига Бундесверга “Пума” машиналари кириб келгандир.“Жанговар автобус” - Американинг 1960 йиллар намунасидаги М113 бронетраспортёри дунёдаги энг кўп оммабоп ишлаб чиқарилган бронетраспортёр ҳисобланади. (1980 йилнинг ўзида 80 мингта М113 бронетраспортёрлар йиғилган). Асосий қурол-йирик калибрли 12,7 мм Браунинг М2НВ пулемёти (жанговар комплектида 2000 та патрон), у командир минорачаси атрофида жойлаштирилган. Бронетранспортёр корпуси тўлиқ алюминийдан ишланган. Бу машинанинг оғирлигини камайтиради ва гўёки ўқчи қуроллардан асрашга имкон беради. Кейинчалик юқори композит ва пўлат плиталар туфайли зирҳни мустаҳкамлашга ҳаракат қилишган. М113 конструкциясининг эскилигига қарамай, Пентагон ундан фақат 2030 йилда воз кечишни режалаштирган эди. Бироқ Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар театри унга техникаларни утилизация қилишда анча енгиллик беради.Жанговар разведка машинаси, “ғилдиракли танк” - бу Францияда ишлаб чиқариладиган AMX-10 RC зирҳли автомобили ҳақида. У 1976 йилдан маънан эскирган. Қуроли-минорадаги 105 мм-лик қурол. Ўқ-дорилари- юқори портловчи ва кумулятив. 7,62 мм калибрли пулемёт пушка билан бирлаштирилган. AMX-10RC нинг юпқа зирҳлари ўқ отиш қуроллари ва снаряд бўлакларидан ҳимоя қилади, бироқ йирик калибрли ракеталар ёки танкка қарши ракеталардан ҳимоя қила олмайди. Бундай машиналарни ишлаб чиқариш 1994 йилда тўхтатилган (жами бўлиб AMX-10RC 450 та ишлаб чиқарилган). Франция “Саҳродаги бўрон” ва Африкадаги исёнчиларга қарши операцияда 200 та AMX-10RCдан фойдаланган. Ғилдиракли танк алоҳида қаҳрамонликлари билан тилга тушмаган.Афтидан, Киев режимини юз минглаб украинларнинг худди шундай “утилизация” бўлиши ҳам ташвишлантирмайди. Вашингтон, Брюссель, Лондон ва Киевдаги юқори мартабали амалдорлар учун УҚК нинг вайрон бўлиши ва НАТОнинг мағлубияти сир эмас. Бироқ, АҚШ Украина учун шу қадар кўп пул сарфлаганки, энди шунчаки жар ёқасида ташлаб кета олмайди. Вашингтон ва НАТОнинг бузғунчи йўналиши муқаррар равишда Шимолий Америка ҳудуди ва АҚШнинг европадаги сателлитларига кучайиб бораётган (жавоб) ҳарбий таҳдидлар билан тузатилади.
киев
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/325/11/3251155_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_15f7aa6ce0deb7527ff0fcdab8369b9c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
колумнистлар, нато, киев, қурол-яроғ
колумнистлар, нато, киев, қурол-яроғ
Ёрдамми ё утилизация: "Bradley" ва "Marder" зирҳли машиналари нималарга қодир?
Пентагон 9 январда донор-мамлакатларнинг янги “импульси” ҳақида – яъни Киевга Америкада ишлаб чиқарилган "Bradley" жанговар пиёда машиналари, шунингдек, уларнинг французча ва немисча муқобиллари юборилишини маълум қилди.
Киевга режимига ҳарбий ёрдамлар пакетида НАТО стандартидаги бир қатор ишлатилган ва осори-атиқага айланган зирҳли машиналарнинг пайдо бўлиши Ғарбнинг Россия билан прокси-урушда мағлубиятини англаб етгани ва ҳатто жар ёқасида турган бўлсада, фойда кўрмоқчи эканлигидан далолат беради.
НАТОнинг жанговар пиёда машиналари махсус операция майдонида кучлар тенглигини ўзгартира олмайди. АҚШ ҳамда иттифоқдошларининг аламзада ва бемаъни ҳатти-ҳаракатлари Украина Қуролли Кучларига зарба берувчи қуроллар (танклар, самолётлар, узоқлиги 300 кмга бўлган оператив-тактик ракеталар)ни қўлга киритиш имкониятини беради, можарони кучайтиради ва Украина ҳарбий ҳаракатлар театрининг операция театридан анча узоқда ҳам бўлиши эҳтимолини оширади.
Пентагон 9 январда донор-мамлакатларнинг янги “ёрдам импульси” ҳақида – яъни Киевга Америкада ишлаб чиқарилган "Bradley" жанговар пиёда машиналари, шунингдек, уларнинг французча ва немисча муқобиллари юборилишини маълум қилди. Шу куннинг ўзида давлат департаменти ушбу машиналарни етказиб бериб, АҚШ Украинадаги можародаги ҳозирги аҳволни ўзгартиришга ҳаракат қилаётганини айтиб чиқди. Махсус операция майдонидаги вазият Вашингтоннинг Киевдаги қўғирчоқларининг йўқ бўлаётгани, Украина иқтисодиёти ва давлатчилигининг таназзулга юз тутиб бораётганини тасдиқлайди.
Ғарб Россия билан урушида муқаррар бўлган мағлубиятида аламзадалик билан қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Пентагон АҚШ “захирасидан” УҚК учун ажратилган 2,85 млрд.долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетининг таркибини эълон қилди. Вашингтон ва НАТО Киевга 50 та "Bradley", 40 та "Marder" жанговар пиёда машиналари, 100 та М113 бронетранспортёрлари ва AMX-10RC француз оғир зирҳли машиналари етказилишини маълум қилди.
Британия УҚКга 10 та "Challenger 2" танклари етказиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Киев режими "Leopard II" ва "Abrams" НАТО танкларини сўрамоқда.
Альянснинг тажовузкор режалари, НАТОнинг фойдаланилган зирҳли техникаларнинг сони ва жанговар характеристикаси, УҚК мутахассисларини тайёрлаш муаммолари- яқин истиқболларда махсус операция майдонида кучлар мувозанатини ўзгартира олмайди, Россия Қуролли кучларининг ўт очиш ва стратегик жиҳатдан устунлигига раҳна сола олмайди. Эслатиб ўтаман, махсус операциянинг 320 суткасида Россия қўшинлари УҚКнинг 7465 танклари ва бошқа зирҳли машиналарини йўқ қилган.
Яъни, ўртача ҳисобда, Киев режими ҳар ойда 700 та зирҳли техника йўқотмоқда. НАТОнинг "Marder", "Bradley" жанговар машиналари, М-113, AMX-10RC “Ғилдиракли танклари” ёки ҳатто (яқин истиқболда) икки-учта "Абрамс", "Леопард", "Челленжер"лар-Украина ҳарбий ҳаракатлар майдонида катта таъсир кўрсата олмайди. Аксинча, Киев режими ва Украина халқининнг азобларини кўпайтиради, холос.
Украина демократиясини ҳимоя қилиш ҳақидаги демагогия ниқоби остида, Вашингтон ва унинг европалик иттифоқдошлари Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар театридан ўзининг эскирган қуролларини утилизация қилишда фойдаланмоқда.
Киевга ваъда қилинган AMX-10RC ғилдиракли танклар ва бошқа жанговар машиналар – Совуқ уруш даврида яратилган (технологик жиҳатдан такомиллашмаган), эксплуатация учун катта муддат керак бўлади (ишончсиз, Украинада эса уларни таъмирлаш базалари йўқ), УҚК мутахассисларини тайёрлаш учун кўп вақт керак бўлади. Асосийси, Ғарб аввалроқ етказиб берган юзлаб машиналар аллақачон йўқ қилинган.
“Бугунги кунда биз Украинага 200 дан ортиқ зирҳли машиналар, жумладан, "Starstreak" ракеталари билан қуролланган "Stormer" машиналари ҳам етказганмиз”, - деб баёнот берди Британия Мудофаа вазирлиги вакили 9 январь куни.
Бу ерда гап 1970-йиллар намунасидаги бортида “Стингер” муқобиллари (1980 йилларда ишлаб чиқарилган, узоқлиги 6 кмгача, лазерь нурлари билан бошқариладиган зенит ракеталари) бўлган кичик зирҳли машиналар ҳақида кетмоқда.
Мутахассисларнинг фикрларига кўра, бу ишга тушириш учун анчайин мураккаб ва Россия авиациясига қарши кучсиз объект. Ишлатилган жанговар машиналарнинг альянс сақлаш базаларидаги “реанимацияси”дан сўнг, Украинага етказиб бериш 2023 йилнинг баҳоридан олдинроқ бўлмайди.
1970 йилларда танкларни ўт очишда қўллаш ва тирик кучлар транспортировкаси мақсадида Совет бронетехникаларига қарши курашиш учун яратилган "М2 Bradley" машинаси ваъда қилинганлар орасида анча замонавий. УҚК энг замонавий модификацияларни (М2 ва М2А1) олмайди, эҳтимол динамик ҳимоя блоклари билан бирга олиши мумкин. Оддий қуроли- 25 мм автоматик пушка ва унга кўшалоқ равишда 7,62 мм пулемёт, шунингдек, TOW- танкка қарши бошқариладиган ракетаси билан, десант - 7 киши. Ўт очишни бошқариш тизими лазерли узоқни ўлчагичга эга, ҳайдовчи тепловизорни назорат қилади.
Америкаликларнинг таъкидлашларича, "Bradley"нинг танкка қарши ракеталари Ироқда "Абрамс"ларга қараганда анча кўпроқ душман бронетехникаларини йўқ қилган. Бироқ Россиянинг БМП-3 қуроли билан тахминий жангда "Бредли"лар ортда қолади.
Замонавий БМП-3 бортида 100-мм лик қурол- 2А70 пуск-ўрнатмалари ва улар билан жуфтликда 30-ммлик 2А72 пушка юклатилган. Улар “ҳужум қилиш ва мудофаада мотопиёда бўлинмаларга танк ва артиллериясиз самарали ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш” имконини беради. Россиянинг 100-ммлик қуроли Американинг зирҳли машиналари тор-мор келтирилишини кафолатлайди. Россия зирҳли машиналари манёврлилик хусусияти сабаб юқори даражада чидамли: БМПнинг қувват зичлиги- 26,7 л.с тоннасига. “Бредли”ники эса-21,7. Бредли БААдаги тендерда БМП-3га мағлуб бўлгани ҳам бежиз эмас.
ОАВ маълумотларига кўра, арабларда ҳозирги кунда 650 тагача Россия машиналари бор. Ва мингдан ортиқ БМП-3 лар 13 мамлакатда муваффақиятли хизмат қилмоқда. Шубҳасиз, Американинг "Бредли" зирҳли машиналари УҚК жанг майдонида Пентагон тасаввур қилгандек устунлик бермайди.
Эҳтимол, улар Украинада янада хавфли НАТО зарбали қуроллари ("Абрамс" ва "Леопард" танклари, F-16 самолётлари, 300 км масофагача учадиган MGM-140 ATACMS тактик ракеталари) пайдо бўлишидан олдин синов иши бўлиши мумкин. Бунинг ортидан можаронинг янада кучайишини кузатилиши мумкин.
Германия Украинага 40 та "Marder" зирҳли машиналарини етказиб беради. У “доиравий алмашинув” ичида Грецияга етказилиши керак эди, бироқ Греция бунга қарши. Бундесверда "Marder" 1971 йилда қуроллар сафига киритилган. Зирҳли, икки ўринли, 20 мм-автоматик пушка ва қўшалоқ 7,62-мм пулемётли минора командир ва мўлжалга олувчи аскарга ўт очишга имкон беради. Иккинчи, 7,62-мм пулемёт масофадан бошқаришнинг бурилиш ўрнатмаларида монтаж қилинган. Машина корпуси пўлат плиталардан пайвандланган, бурчак зирҳ 20-мм снарядлардан ҳимояланишни кафолатлайди. БМП-3 билан тўқнашувда немис машинасининг омон қолиш эҳтимоли нолга тенг (Россия танклари билан тўқнашув ҳақида сўзлашга ҳожат йўқ). "Marder"дан 2009 илда Афғонистонда фойдаланилган ва ёрқин ғалабалар билан ёдда қолмаган. Эҳтимол, 2010 йилда "Мардер" ўрнига Бундесверга “Пума” машиналари кириб келгандир.
“Жанговар автобус” - Американинг 1960 йиллар намунасидаги М113 бронетраспортёри дунёдаги энг кўп оммабоп ишлаб чиқарилган бронетраспортёр ҳисобланади. (1980 йилнинг ўзида 80 мингта М113 бронетраспортёрлар йиғилган). Асосий қурол-йирик калибрли 12,7 мм Браунинг М2НВ пулемёти (жанговар комплектида 2000 та патрон), у командир минорачаси атрофида жойлаштирилган. Бронетранспортёр корпуси тўлиқ алюминийдан ишланган. Бу машинанинг оғирлигини камайтиради ва гўёки ўқчи қуроллардан асрашга имкон беради. Кейинчалик юқори композит ва пўлат плиталар туфайли зирҳни мустаҳкамлашга ҳаракат қилишган.
М113 конструкциясининг эскилигига қарамай, Пентагон ундан фақат 2030 йилда воз кечишни режалаштирган эди. Бироқ Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар театри унга техникаларни утилизация қилишда анча енгиллик беради.
Жанговар разведка машинаси, “ғилдиракли танк” - бу Францияда ишлаб чиқариладиган AMX-10 RC зирҳли автомобили ҳақида. У 1976 йилдан маънан эскирган. Қуроли-минорадаги 105 мм-лик қурол. Ўқ-дорилари- юқори портловчи ва кумулятив. 7,62 мм калибрли пулемёт пушка билан бирлаштирилган. AMX-10RC нинг юпқа зирҳлари ўқ отиш қуроллари ва снаряд бўлакларидан ҳимоя қилади, бироқ йирик калибрли ракеталар ёки танкка қарши ракеталардан ҳимоя қила олмайди. Бундай машиналарни ишлаб чиқариш 1994 йилда тўхтатилган (жами бўлиб AMX-10RC 450 та ишлаб чиқарилган). Франция “Саҳродаги бўрон” ва Африкадаги исёнчиларга қарши операцияда 200 та AMX-10RCдан фойдаланган. Ғилдиракли танк алоҳида қаҳрамонликлари билан тилга тушмаган.
Юқорида келтирилган ушбу қуроллар билан НАТО ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи. Ва бу ғалаба ҳисобланмайди. Украинанинг Британиядаги элчиси "Newsweek" нашрига берган интервьюсида ошкора тан олди: “Ғарб техникасининг кўп қисмининг фойдаланиш муддати тугаган. Биз, агар уни утилизация қилмоқчи бўлсангиз, бизга беринг, деб ҳазиллашяпмиз. Биз керакли жойда ишлатамиз”.
Афтидан, Киев режимини юз минглаб украинларнинг худди шундай “утилизация” бўлиши ҳам ташвишлантирмайди. Вашингтон, Брюссель, Лондон ва Киевдаги юқори мартабали амалдорлар учун УҚК нинг вайрон бўлиши ва НАТОнинг мағлубияти сир эмас. Бироқ, АҚШ Украина учун шу қадар кўп пул сарфлаганки, энди шунчаки жар ёқасида ташлаб кета олмайди. Вашингтон ва НАТОнинг бузғунчи йўналиши муқаррар равишда Шимолий Америка ҳудуди ва АҚШнинг европадаги сателлитларига кучайиб бораётган (жавоб) ҳарбий таҳдидлар билан тузатилади.