AҚШнинг Россиядаги собиқ элчиси Лавров фаолиятини юқори баҳолади

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишСергей Лавров
Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.01.2023
Oбуна бўлиш
Салливан россиялик дипломатнинг ишига паст баҳо бермасликни маслаҳат берди.
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. AҚШнинг Россиядаги собиқ элчиси Жон Салливан “Foreign Policy” нашрига берган интервьюсида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг фаолиятини юқори баҳолади.

“Путин унинг қанчалик фойдали эканлигини билади ва у жуда яхши. У ниҳоятда ақлли, тажрибали. Путин буни тушунади”, - дейди у.

Салливан россиялик дипломатнинг ишига паст баҳо бермасликни маслаҳат берди. Салливаннинг сўзларига кўра, Россия раҳбари Лавровга юқори баҳо беради.
Россия ТИВ фаолиятини шарҳлар экан, у россияликлар расмий тартиб-қоидаларга эҳтиёткорона муносабатда бўлишларини ҳам таъкидлади.
Маълумот учун, Жон Салливан 2020 йил 16 январдан 2022 йил 4 сентябргача AҚШнинг Россиядаги элчиси лавозимида ишлаган.
Янгиликлар лентаси
0