Зангиотада тўқимачилик цехи ёниб кетди

© pexels.ciom/Vladimir ShipitsinГорящее здание
Горящее здание - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.01.2023
Oбуна бўлиш
Ёнғинда ишлаб чиқариш майдонлари, у ерда сақланаётган тайёр ва ярим тайёр трикотаж маҳсулотлари ёниб кетган. Ёнғинни ўчиришга қарийб 7 соат сарфланган.
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) Тошкент вилояти Зангиота туманидаги текстил цехида содир бўлган ёнғин юзасидан қўшимча маълумот берди.
Маълум қилинишича, ёнғин тўғрисидаги хабар соат 08:05 да келиб тушган. Ёнғин-қутқарув экипажлари соат 08:20 да воқеа жойига етиб боришган ва соат 11:05 да қуршаб олинган. Соат 15:05 да эса ёнғин бартараф этилган.
“Ёнғинни бартараф этишга 37 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган. Ёнғин ўчириш қисмидан ёнғин содир бўлган манзилгача масофа тахминан 15 километрни ташкил этади”, - дейилган хабарда.
Ёнғин натижасида бинонинг 2-3 қаватлардаги 2900 кв.м ишлаб чиқариш майдонлари, ускуналар ва унда сақланаётган тайёр ҳамда ярим тайёр трикотаж маҳсулотлари ёниб зарарланган. Шунингдек, ёнғиндан бинонинг 11500 кв.м майдони сақлаб қолинган.
Таъкидланишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Воқеа жойига Ўзбекистон ФВВ раҳбарияти, вилоят ва туман ФВБ раҳбарияти чиққан.
Янгиликлар лентаси
0