Владимир Норов Марказий Осиё халқаро институти директори этиб тайинланди

© Министерство иностранных дел УзбекистанаВыступление В. Норова на "круглого столе" на тему "Новый Узбекистан – надежный партнер в меняющемся и взаимосвязанном мире".
Выступление В. Норова на круглого столе на тему Новый Узбекистан – надежный партнер в меняющемся и взаимосвязанном мире. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.01.2023
Oбуна бўлиш
Собиқ ташқи ишлар вазири президентнинг тегишли фармони билан бошқа ишга ўтди.
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Владимир Норов Марказий Осиё халқаро институти директори этиб тайинланди. Бу ҳақда институт матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан Владимир Норов Марказий Осиё халқаро институти директори этиб тайинланди.
Маълумот учун, Владимир Норов 1955 йилда Бухорода туғилган. Бухоро педагогика институтини битирган. У 2017-2019 йилларда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори лавозимида ишлаган.
У 2006-2010 йилларда ташқи ишлар вазири, кейин президентнинг давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси ва бошқа лавозимларда фаолият кўрсатган.
2019-2021 йилларда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби лавозимини эгаллаган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон президенти фармони билан Владимир Норов ташқи ишлар вазири этиб тайинланган эди. Декабрь ойида эса Норов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз лавозимидан озод этилган.
Янгиликлар лентаси
0