https://sputniknews.uz/20230111/taekvondo-akademiyasiga-kimlar-qabul-qilinishi-malum-boldi-31385318.html
Таэквондо академиясига кимлар қабул қилиниши маълум бўлди
Таэквондо академиясига кимлар қабул қилиниши маълум бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон таэквондо академияси ташкил этилади. Академияга фуқаролар ва чет эл фуқаролари касбий маҳорати ва малакасини ошириш учун тўлов-контракт асосида... 11.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-11T08:53+0500
2023-01-11T08:53+0500
2023-01-11T10:47+0500
жамият
таэквондо
янги қарор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/18/25620763_0:0:959:540_1920x0_80_0_0_31904890f7322273f03a6ce8e59f44de.jpg
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Таэквондо академиясининг асосий вазифалари белгиланди. Бу Ҳукумат қабул қилган 9-сонли қарорда назарда тутилган.Қарор билан 1 февралгача ҳудудларда ихтисослаштирилган таэквондо марказларини ташкил этиш учун фойдаланилмаётган бўш бинолар Таэквондо (WT) ассоциациясининг ҳудудий бўлинмаларига вақтинчалик фойдаланиш учун бепул ажратилади ва улар фаолияти йўлга қўйилади.Академия 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб ўз фаолиятини бошлайди.Эслатиб ўтамиз, президентнинг 2022 йил 29 июлдаги қарорига мувофиқ Таэквондо (WT) ассоциацияси тизимида академия ҳамда 2023-2024 йилларда ҳудудларда 14 та ихтисослаштирилган таэквондо марказларини ташкил этиш белгиланган.Таэквондо, шу жумладан, паратаэквондо (WT) бўйича спортчилар, тренерлар, тренер-селекционерлар, ҳакамлар ва бошқа мутахассисларнинг касбий маҳорати ва малакасини ошириш, профессионал, юқори малакали спортчилар, тренерлар, тренер-селекционерлар, ҳакамлар ва бошқа мутахассисларни халқаро талаблар асосида тайёрлашга кўмаклашиш академиянинг асосий вазифаларидан бири.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/18/25620763_0:0:797:598_1920x0_80_0_0_1dc2b6ef34084cfdb7979bfab5f03cd9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, таэквондо, янги қарор
жамият, таэквондо, янги қарор
Таэквондо академиясига кимлар қабул қилиниши маълум бўлди
08:53 11.01.2023 (янгиланди: 10:47 11.01.2023) Ўзбекистон таэквондо академияси ташкил этилади. Академияга фуқаролар ва чет эл фуқаролари касбий маҳорати ва малакасини ошириш учун тўлов-контракт асосида қабул қилинади.
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Таэквондо академиясининг асосий вазифалари белгиланди. Бу Ҳукумат қабул қилган 9-сонли қарорда назарда
тутилган. Қарор билан 1 февралгача ҳудудларда ихтисослаштирилган таэквондо марказларини ташкил этиш учун фойдаланилмаётган бўш бинолар Таэквондо (WT) ассоциациясининг ҳудудий бўлинмаларига вақтинчалик фойдаланиш учун бепул ажратилади ва улар фаолияти йўлга қўйилади.
Ҳужжатга кўра, Таэквондо академиясига фуқаролар ва чет эл фуқаролари касбий маҳорати ва малакасини ошириш учун тўлов-контракт асосида қабул қилинади.
Академия 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб ўз фаолиятини бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, президентнинг 2022 йил 29 июлдаги қарорига мувофиқ Таэквондо (WT) ассоциацияси тизимида академия ҳамда 2023-2024 йилларда ҳудудларда 14 та ихтисослаштирилган таэквондо марказларини ташкил этиш белгиланган.
Таэквондо, шу жумладан, паратаэквондо (WT) бўйича спортчилар, тренерлар, тренер-селекционерлар, ҳакамлар ва бошқа мутахассисларнинг касбий маҳорати ва малакасини ошириш, профессионал, юқори малакали спортчилар, тренерлар, тренер-селекционерлар, ҳакамлар ва бошқа мутахассисларни халқаро талаблар асосида тайёрлашга кўмаклашиш академиянинг асосий вазифаларидан
бири.