https://sputniknews.uz/20230111/shavkat-mirziyoev-uran-ishlab-chiqarish-loyihalari-bilan-tanishdi-31408499.html
Шавкат Мирзиёев уран қазиб олиш лойиҳалари билан танишди
Шавкат Мирзиёев уран қазиб олиш лойиҳалари билан танишди
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев кўмир ва уран қазиб олишни кенгайтиришга қаратилган лойиҳалар билан танишди. 11.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-11T20:46+0500
2023-01-11T20:46+0500
2023-01-11T20:46+0500
иқтисод
шавкат мирзиёев
кўмир маҳсулоти
энергетика
президент
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/0b/31406187_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_b769e719649707ebd62ce0d5be2a481b.jpg
ТОШКЕНТ, 11 янв - Sputnik. Шавкат Мирзиёев кўмир ва уран ишлаб чиқаришни кенгайтиришга қаратилган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.Тақдимотдаб президент томонидан олдин қўйилган вазифалар, хусусан кўмир қазиб олиш ҳажмини ошириш борасида қилинаётган ишлар ҳақида ахборот берилди.Шавкат Мирзиёев ундан ташқари “Шарғун” ва “Бойсун” конларини ўзлаштириш, ва бу конларга инвесторларни жалб қилиб, янги лойиҳаларни амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.Маълумот учун, Ўзбекистон ҳудудида қарийб 2 миллиард тонна кўмир захиралари мавжуд. Ундан ташқари президент уран қазиб олиш ва қайта ишлаш самарадорлигини ошириш, қўшимча янги конларни аниқлаш бўйича лойиҳаларни жадаллаштириш юзасидан кўрсатмалар берди.Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2030 йилга қадар уран қазиб олиш ҳажмини 2 баробарга ошириб, 7,1 минг тоннага етказиш ҳақида президент қарори қабул қилинган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/0b/31406187_117:0:1253:852_1920x0_80_0_0_f7a45306d170e18d67751f7736936654.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, шавкат мирзиёев, кўмир маҳсулоти, энергетика, президент
иқтисод, шавкат мирзиёев, кўмир маҳсулоти, энергетика, президент
Шавкат Мирзиёев уран қазиб олиш лойиҳалари билан танишди
Шавкат Мирзиёев кўмир ва уран қазиб олишни кенгайтиришга қаратилган лойиҳалар билан танишди.
ТОШКЕНТ, 11 янв - Sputnik. Шавкат Мирзиёев кўмир ва уран ишлаб чиқаришни кенгайтиришга қаратилган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Тақдимотдаб президент томонидан олдин қўйилган вазифалар, хусусан кўмир қазиб олиш ҳажмини ошириш борасида қилинаётган ишлар ҳақида ахборот берилди.
Хусусан, жорий йилда “Шарғункўмир” акциядорлик жамиятини модернизация қилиш лойиҳаси якунланади. Бунинг эвазига Ўзбекистонда юқори сифатли кўмир қазиб олиш қуввати 900 минг тоннагача ошади, дейилади хабарда.
Шавкат Мирзиёев ундан ташқари “Шарғун” ва “Бойсун” конларини ўзлаштириш, ва бу конларга инвесторларни жалб қилиб, янги лойиҳаларни амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.
Маълумот учун, Ўзбекистон ҳудудида қарийб 2 миллиард тонна кўмир захиралари мавжуд.
Ундан ташқари президент уран қазиб олиш ва қайта ишлаш самарадорлигини ошириш, қўшимча янги конларни аниқлаш бўйича лойиҳаларни жадаллаштириш юзасидан кўрсатмалар берди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2030 йилга қадар уран қазиб олиш ҳажмини 2 баробарга ошириб, 7,1 минг тоннага етказиш ҳақида президент қарори қабул қилинган эди.