https://sputniknews.uz/20230111/quyoshda-kuchli-chaqnash-yuz-berdi-31394127.html
Қуёшда кучли чақнаш юз берди
Қуёшда кучли чақнаш юз берди
Sputnik Ўзбекистон
Агар ҳафта охиригача Қуёшнинг фаоллашуви тугамаса, акс-садолари сайёрамизга етиб кела бошлайди - тафсилотлар 11.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-11T16:10+0500
2023-01-11T16:10+0500
2023-01-11T16:10+0500
дунёда
қуёш, ой, космос
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/626/74/6267469_0:5:1089:618_1920x0_80_0_0_4c6095ab06d45a09a81ab0433b724324.png
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Кеча Қуёшда кучли чақнаш содир бўлди. Бу ҳақда РИА Новости Россия Фанлар академиясига таяниб хабар берди.Қайд этилишича, кеча Москва вақти билан 02:00 атрофида Х1.0 балли чақнаш содир бўлди. Ундан кейин яна бешта чақнаш - учта заиф C синф ва иккита ўрта М синфда чақнаш кузатилган.Хабарда таъкидланишича, 11 январдаги чақнаш сўнгги 10 кун ичида учинчиси бўлди. Умуман олганда, у ерда кузатилаётган қуёш фаоллигининг ўсиши 2017 йилдан бери энг кучлиси деб номланди. Бундай ўсиш, яқин 2-3 йил ичида энг юқори чўққиси кутилаётган қуёш фаоллигининг максимал даражасига яқинлашаётганидан далолат беради.Олимларнинг айтишича, циклнинг дастлабки босқичида қуёшда бундай кучли портлаш кутилмаган ҳодиса ҳисобланади.Қуёш чақнашлари Ерда магнит бўронларини келтириб чиқариши мумкин, бу эса ўз навбатида энергия тизимларини бузади ҳамда қушлар ва ҳайвонларнинг миграция шаклларига таъсир қилади.Кучли бўронлар қисқа тўлқинли алоқа ва навигация тизимлари, шунингдек, саноат тармоқларида электр таъминотининг узилишига олиб келади. Шунингдек, қуёшнинг фаоллашуви қутб ёғдуларини кузатиш географиясини кенгайтириши мумкин.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/626/74/6267469_131:0:959:621_1920x0_80_0_0_c6fab54c4bc07567b955eae26ea91f9b.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, қуёш, ой, космос
Қуёшда кучли чақнаш юз берди
Агар ҳафта охиригача Қуёшнинг фаоллашуви тугамаса, акс-садолари сайёрамизга етиб кела бошлайди - тафсилотлар
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Кеча Қуёшда кучли чақнаш содир бўлди. Бу ҳақда РИА Новости Россия Фанлар академиясига таяниб хабар
берди. Қайд этилишича, кеча Москва вақти билан 02:00 атрофида Х1.0 балли чақнаш содир бўлди. Ундан кейин яна бешта чақнаш - учта заиф C синф ва иккита ўрта М синфда чақнаш кузатилган.
Хабарда таъкидланишича, 11 январдаги чақнаш сўнгги 10 кун ичида учинчиси бўлди.
Умуман олганда, у ерда кузатилаётган қуёш фаоллигининг ўсиши 2017 йилдан бери энг кучлиси деб номланди. Бундай ўсиш, яқин 2-3 йил ичида энг юқори чўққиси кутилаётган қуёш фаоллигининг максимал даражасига яқинлашаётганидан далолат беради.
Олимларнинг айтишича, циклнинг дастлабки босқичида қуёшда бундай кучли портлаш кутилмаган ҳодиса ҳисобланади.
“Қуёшдаги портлашларнинг асосий маркази Ерга қараб ҳаракатланишда давом этмоқда. Агар ҳафта охиригача Қуёшнинг портловчи фаоллашуви тугамаса, қуёш портлашларининг акс-садолари сайёрамизга етиб кела бошлайди, - дейди мутахассис.
Қуёш чақнашлари Ерда магнит бўронларини келтириб чиқариши мумкин, бу эса ўз навбатида энергия тизимларини бузади ҳамда қушлар ва ҳайвонларнинг миграция шаклларига таъсир қилади.
Кучли бўронлар қисқа тўлқинли алоқа ва навигация тизимлари, шунингдек, саноат тармоқларида электр таъминотининг узилишига олиб келади. Шунингдек, қуёшнинг фаоллашуви қутб ёғдуларини кузатиш географиясини кенгайтириши мумкин.