https://sputniknews.uz/20230111/ozbekiston-koronavirus-kraken-31403525.html
Ўзбекистонда коронавируснинг янги “кракен” варианти аниқланганми
Ўзбекистонда коронавируснинг янги “кракен” варианти аниқланганми
Sputnik Ўзбекистон
“Кракен” (SARS-CoV-2 XBB.1.5 кичик тури) биринчи марта 2022 йил 22 октябрда АҚШда аниқланди. ECDC маълумотларига кўра, у жуда тез тарқамоқда.
2023-01-11T18:20+0500
2023-01-11T18:20+0500
2023-01-11T18:23+0500
жамият
covid-19 умумжаҳон пандемияси
ўзбекистон
санитария-эпидемиология хизмати
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/13/21846000_0:157:1920:1237_1920x0_80_0_0_bf853d8acb04feade0ca043d0f5e5f78.jpg
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Шу кунларда дунёнинг айрим мамлакатларида коронавируснинг янада юқумлироқ бўлган “кракен” варианти тарқалмоқда. Куни кеча у Грузияда ҳам аниқланди.Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ахборот хизмати раҳбари Мафтуна Саидованинг Sputnik мухбирига маълум қилишича, ковиднинг бу варианти Ўзбекистонда аниқланмаган.“Кракен” (SARS-CoV-2 XBB.1.5 кичик тури) биринчи марта 2022 йил 22 октябрда АҚШда аниқланди. Касалликлар профилактикаси ва назорати бўйича Европа маркази (ECDC) маълумотларига кўра, у жуда тез тарқамоқда. Янги тур аллақачон Дания, Франция, Австрия, Нидерландия, Германия, Италия, Испания, Швеция, Исландия, Белгия, Чехия, Португалия ва Ирландияда аниқланган.Вирусологларнинг сўзларига кўра, янги турдаги "кракен" аввалдан маълум бўлган коронавируснинг "омикрон" штаммига ўхшайди, чунки унинг вариантларидан бири ҳисобланади ва алоҳида жиддий хусусиятларга эга эмас.Маълум қилинишича, бу турнинг ягона фарқли жиҳати - "омикрон"нинг илк вариантлари билан касалланганларга юқиш қобилияти бўлиши мумкин.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/13/21846000_271:0:1920:1237_1920x0_80_0_0_f23c8a0e9274370ecd479b4d2c2747fa.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон кракен коронавирус штамми
ўзбекистон кракен коронавирус штамми
Ўзбекистонда коронавируснинг янги “кракен” варианти аниқланганми
18:20 11.01.2023 (янгиланди: 18:23 11.01.2023) Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Ўзбекистонда коронавируснинг янги “кракен” варианти аниқланганми деган саволга жавоб берди.
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Шу кунларда дунёнинг айрим мамлакатларида коронавируснинг янада юқумлироқ бўлган “кракен” варианти тарқалмоқда. Куни кеча у Грузияда ҳам аниқланди.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ахборот хизмати раҳбари Мафтуна Саидованинг
Sputnik мухбирига маълум қилишича, ковиднинг бу варианти Ўзбекистонда аниқланмаган.
“Коронавируснинг янги "кракен" штамми Ўзбекистонда қайд этилмаган. Агар кузатилган бўлганида, бу расман эьлон қилинган бўлар эди”, - дея жавоб берди Саидова республикада “кракен” аниқланганми деган саволга.
“Кракен” (SARS-CoV-2 XBB.1.5 кичик тури) биринчи марта 2022 йил 22 октябрда АҚШда аниқланди. Касалликлар профилактикаси ва назорати бўйича Европа маркази (ECDC) маълумотларига кўра, у жуда тез тарқамоқда. Янги тур аллақачон Дания, Франция, Австрия, Нидерландия, Германия, Италия, Испания, Швеция, Исландия, Белгия, Чехия, Португалия ва Ирландияда аниқланган.
Вирусологларнинг сўзларига кўра, янги турдаги "кракен" аввалдан маълум бўлган коронавируснинг "омикрон" штаммига ўхшайди, чунки унинг вариантларидан бири ҳисобланади ва алоҳида жиддий хусусиятларга эга эмас.
Маълум қилинишича, бу турнинг ягона фарқли жиҳати - "омикрон"нинг илк вариантлари билан касалланганларга юқиш қобилияти бўлиши мумкин.