https://sputniknews.uz/20230111/ozbekiston-etir-orqali-ozarbayjonga-sarxil-va-quruq-mevalar-jonatdi--31390626.html
Ўзбекистон eTIR орқали Озарбайжонга сархил ва қуруқ мевалар жўнатди
Ўзбекистон eTIR орқали Озарбайжонга сархил ва қуруқ мевалар жўнатди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент халқаро аэропортидан Озарбайжоннинг Баку аэропортига 4 та контейнердан иборат биринчи eTIR ташуви амалга оширилди. 11.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-11T13:38+0500
2023-01-11T13:38+0500
2023-01-11T13:38+0500
божхона
давлат божхона қўмитаси
озарбайжон
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/0b/31390323_0:93:1000:656_1920x0_80_0_0_37dec3856b70e40e9f7b1175f87acb9c.jpg
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Ўзбекистон eTIR орқали Озарбайжонга сархил ва қуруқ мевалар жўнатди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди.Тошкент халқаро аэропортидан Озарбайжоннинг Баку аэропортига сархил ва қуруқ мевалар ортилган 4 та контейнердан иборат биринчи eTIR (мультимодал) ташуви амалга оширилди.Қайд этилишича, ҳозирга қадар фақат Ўзбекистон, Озарбайжон ва Грузия eTIR халқаро тизимига интеграцияни тўлиқ якунига етказган. Тунис, Покистон ва Туркия бу йўналишдаги ишларни ҳали давом эттирмоқда.Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Ўзбекистон ва Қозоғистон илк бор eTIR жараёни орқали халқаро юк ташишни амалга оширган эди. Дастлабки партия юк Тошкентдан Чимкент шаҳрига жўнатилиб, Қозоғистон чегарасини кесиб ўтишда икки давлаб божхона органлари ҳам транзит гарантияларини тез ва муваффақиятли расмийлаштиришган.Маълумот учун, eTIR - Автомобил транспортида халқаро йўналишда юк ташишда электрон ҳужжатлар тизимидир. Ушбу тизим халқаро юк ташиш тизимининг барча иштирокчилари: юк жўнатувчи, ташувчи, қабул қилувчи ва божхона органларига катта қулайлик ва тезкорликни таъминлайди. Қоғоз ҳужжатлар ҳажмини кескин камайтиради.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/0b/31390323_1:0:1000:749_1920x0_80_0_0_f6265c0d9c9aae74a8198cc8342c0294.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
божхона, давлат божхона қўмитаси, озарбайжон, иқтисод
божхона, давлат божхона қўмитаси, озарбайжон, иқтисод
Ўзбекистон eTIR орқали Озарбайжонга сархил ва қуруқ мевалар жўнатди
Тошкент халқаро аэропортидан Озарбайжоннинг Баку аэропортига 4 та контейнердан иборат биринчи eTIR ташуви амалга оширилди.
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Ўзбекистон eTIR орқали Озарбайжонга сархил ва қуруқ мевалар жўнатди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар
берди. Тошкент халқаро аэропортидан Озарбайжоннинг Баку аэропортига сархил ва қуруқ мевалар ортилган 4 та контейнердан иборат биринчи eTIR (мультимодал) ташуви амалга оширилди.
Қайд этилишича, ҳозирга қадар фақат Ўзбекистон, Озарбайжон ва Грузия eTIR халқаро тизимига интеграцияни тўлиқ якунига етказган. Тунис, Покистон ва Туркия бу йўналишдаги ишларни ҳали давом эттирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Ўзбекистон ва Қозоғистон илк бор eTIR жараёни орқали халқаро юк ташишни амалга оширган эди. Дастлабки партия юк Тошкентдан Чимкент шаҳрига жўнатилиб, Қозоғистон чегарасини кесиб ўтишда икки давлаб божхона органлари ҳам транзит гарантияларини тез ва муваффақиятли расмийлаштиришган.
Маълумот учун, eTIR - Автомобил транспортида халқаро йўналишда юк ташишда электрон ҳужжатлар тизимидир. Ушбу тизим халқаро юк ташиш тизимининг барча иштирокчилари: юк жўнатувчи, ташувчи, қабул қилувчи ва божхона органларига катта қулайлик ва тезкорликни таъминлайди. Қоғоз ҳужжатлар ҳажмини кескин
камайтиради.