https://sputniknews.uz/20230111/diplomatik-lavozimlarga-tayinlanadigan-nomzodlarni-oqitishni-tashkil-etish-tartibi-belgilandi-31390687.html
Дипломатик лавозимларга тайинланадиган номзодларни ўқитишни ташкил этиш тартиби белгиланди
Дипломатик лавозимларга тайинланадиган номзодларни ўқитишни ташкил этиш тартиби белгиланди
Sputnik Ўзбекистон
Ўқув курслари анъанавий ва масофавий шаклларда ташкил этилади. Ўқув курслари тингловчилари ўқишни тугатгандан сўнг якуний имтиҳон топширади. 11.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-11T14:02+0500
2023-01-11T14:02+0500
2023-01-11T14:02+0500
жамият
дипломатлар
жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (жиду)
қарор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1118/95/11189536_0:0:963:541_1920x0_80_0_0_22daab56a57c67f7ff976066d62e22b2.jpg
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Ўзбекистонда дипломатик лавозимларга тайинланадиган номзодларни ўқитишни ташкил этиш тартиби белгиланди. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали хабар берди.Ҳукумат қарори билан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Дипломатик академияда дипломатик лавозимларга тайинланадиган номзодларни ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.Низом билан қуйидаги лавозимларга тайинлаш мақсадида кадрлар захирасига танланган шахслар (номзодлар) Дипломатик академия ўқув курсларида малака ошириш учун юборилади:Қайд этилишича, ўқув курсларининг мақсади дипломатик кадрлар захираси учун танланадиган шахсларнинг касбий билим, малака ва кўникмаларини такомиллаштириш ҳисобланади.Ўқув курслари анъанавий ва масофавий шаклларда ташкил этилади. Ўқув курслари тингловчилари ўқишни тугатгандан сўнг якуний имтиҳон топширади.Имтиҳондан муваффақиятли ўтган тингловчиларга давлат намунасидаги сертификат берилади.Маълумот учун, мазкур Дипломатик академия президентнинг 2022 йил 23 июлдаги қарорига мувофиқ ташкил этилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1118/95/11189536_90:0:811:541_1920x0_80_0_0_b8bdb8bb672737c11ad491544da3f1ba.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, дипломатлар, жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (жиду), қарор
жамият, дипломатлар, жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (жиду), қарор
Дипломатик лавозимларга тайинланадиган номзодларни ўқитишни ташкил этиш тартиби белгиланди
Ўқув курслари анъанавий ва масофавий шаклларда ташкил этилади. Ўқув курслари тингловчилари ўқишни тугатгандан сўнг якуний имтиҳон топширади.
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Ўзбекистонда дипломатик лавозимларга тайинланадиган номзодларни ўқитишни ташкил этиш тартиби белгиланди. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали хабар
берди.
Ҳукумат қарори билан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Дипломатик академияда дипломатик лавозимларга тайинланадиган номзодларни ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низом билан қуйидаги лавозимларга тайинлаш мақсадида кадрлар захирасига танланган шахслар (номзодлар) Дипломатик академия ўқув курсларида малака ошириш учун юборилади:
Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва Мухтор элчиси;
Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлардаги доимий вакили;
Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари, халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналардаги маслаҳатчи-вакили, маслаҳатчиси (шу жумладан, савдо-иқтисодий масалалар бўйича), биринчи котиби, иккинчи котиби, учинчи котиби, атташеси.
Қайд этилишича, ўқув курсларининг мақсади дипломатик кадрлар захираси учун танланадиган шахсларнинг касбий билим, малака ва кўникмаларини такомиллаштириш ҳисобланади.
Ўқув курслари анъанавий ва масофавий шаклларда ташкил этилади. Ўқув курслари тингловчилари ўқишни тугатгандан сўнг якуний имтиҳон топширади.
Имтиҳондан муваффақиятли ўтган тингловчиларга давлат намунасидаги сертификат берилади.
Маълумот учун, мазкур Дипломатик академия президентнинг 2022 йил 23 июлдаги қарорига мувофиқ ташкил этилган.