Тошкент шаҳрининг 2023 йил учун бюджети тасдиқланди

© Depositphotos / weissdergeierТашкентская телебашня
Ташкентская телебашня - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.01.2023
Oбуна бўлиш
Тошкент бюджети ҳаражатлари 7,73 трлн сўм миқдорида прогноз қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Тошкент шаҳрининг 2023 йил бюджети тасдиқланди. Бу ҳақда Ҳалқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 4 январь куни тасдиқлаган қарорида назарда тутилган.
Ҳужжатга кўра, Тошкент бюджети харажатлари 7,73 трлн сўм (7 739 304,4) миқдорида прогноз қилинмоқда.
Харажатлар прогнози:
Тошкент шаҳри - 6, 21 трлн сўм;
Шайхонтоҳур тумани – 118,01 млрд сўм;
Учтепа тумани – 124, 63 млрд сўм;
Чилонзор тумани – 127, 65 млрд сўм;
Миробод тумани – 93, 69 млрд сўм;
Мирзо Улуғбек тумани – 137, 09 млрд сўм;
Яккасарой тумани – 73, 00 млрд сўм;
Олмазор тумани - 133, 87 млрд сўм;
Яшнобод тумани – 136, 63 млрд сўм;
Сергели тумани – 108, 64 млрд сўм;
Бектемир тумани – 60, 31 млрд сўм;
Юнусобод тумани – 139, 13 млрд сўм;
Янгиҳаёт тумани – 71, 24 млрд сўм.
Пенсионерларнинг метрополитенда соат 10:00 дан 16:00 гача бепул ҳаракатланишидан кўрилган зарарларни қоплаш учун 141,79 миллиард сўм ажратилади.
Жамоат транспортида чекланган тарифлар бўйича йўловчилар ва юк (багаж)ни ташиш ва шаҳар жамоат транспортда бепул юриш ҳуқуқини берадиган ягона гувоҳномалар бўйича йўқотилган даромадларни сақлаш учун 235,6 млрд сўм йўналтирилмоқда.
"Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари доирасидаги маблағларни жамоатчилик фикри асосида "Очиқ бюджет" ахборот портали орқали ишлатиладиган қисмига 309,05 млрд сўм йўналтирилади.
Ички хўжалик автомобиль йўлларни таъмирлашга 16,50 млрд сўм ва кўп квартирали уйлардаги лифт ускуналарини таъмирлаш ва янгилаш учун 130,13 млрд сўм ажратилади.
Янгиликлар лентаси
0