https://sputniknews.uz/20230110/sobiq-eron-prezidentining-qizi-besh-yillik-qamoq-jazosiga-hukm-qilindi-31378926.html
Собиқ Эрон президентининг қизи беш йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Собиқ Эрон президентининг қизи беш йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Файза Ҳошимий-Рафсанжоний мамлакатда бўлиб ўтган оммавий намойишларни қўллаб-қувватлагани учун ҳибсга олинганди. 10.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-10T20:02+0500
2023-01-10T20:02+0500
2023-01-10T20:02+0500
дунёда
эрон
президент
қамоқ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/08/14928205_0:125:3199:1924_1920x0_80_0_0_0e2949381941fa49c2a048b974b3d9aa.jpg
ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Эрон суди Эроннинг собиқ президенти Али Акбар Ҳошимий-Рафсанжонийнинг мамлакатдаги яқинда бўлиб ўтган оммавий намойишларни қўллаб-қувватлагани учун ҳибсга олинган қизи Файза Ҳошимий-Рафсанжонийни 5 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда унинг адвокати Неда Шамс маълум қилди.Эрон суд тизимидаги “вақтинчалик ҳукм” апелляция бериш имкониятини назарда тутади.Aдвокатнинг қўшимча қилишича, Файза Ҳошимий ҳозирда қамоқда, унга нисбатан яна бир қанча иш қўзғатилган.Файза Ҳошимий ислоҳотчи сиёсатчи ва парламентнинг собиқ аъзоси. У Эрон мухолифатининг тарафдори эди. Ҳукуматга қарши намойишларда қатнашган. У илк бор 2009 йилда президентлик сайловларида ислоҳотчилар қаноти номзодларидан бири Мир Ҳусайн Мусавийни қўллаб-қувватлаганида ҳибсга олинган эди. Кейинчалик у икки марта 6 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган, шунингдек, беш йил муддатга сиёсий фаолият билан шуғулланиши тақиқланган.Файза 2022 йил 27 сентябрда ахлоқ полицияси томонидан ҳибсга олинган қизнинг ўлими муносабати билан бошланган оммавий норозиликларни қўллаб-қувватлагани учун яна ҳибсга олинган.
эрон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/08/14928205_233:0:2964:2048_1920x0_80_0_0_e9841e135d9fed6223d0a89a06f13487.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, эрон, президент, қамоқ
дунёда, эрон, президент, қамоқ
Собиқ Эрон президентининг қизи беш йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Файза Ҳошимий-Рафсанжоний мамлакатда бўлиб ўтган оммавий намойишларни қўллаб-қувватлагани учун ҳибсга олинганди.
ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Эрон суди Эроннинг собиқ президенти Али Акбар Ҳошимий-Рафсанжонийнинг мамлакатдаги яқинда бўлиб ўтган оммавий намойишларни қўллаб-қувватлагани учун ҳибсга олинган қизи Файза Ҳошимий-Рафсанжонийни 5 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда унинг адвокати Неда Шамс маълум
қилди.
“Файза Ҳошимий хоним унга қўйилган айбловлар бўйича вақтинчалик 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Ҳукмнинг тугалланмаганини ҳисобга олсак, уни шарҳлаш тўғри эмас”, - деб ёзади Шамс ўзининг Twitter саҳифасида.
Эрон суд тизимидаги “вақтинчалик ҳукм” апелляция бериш имкониятини назарда тутади.
Aдвокатнинг қўшимча қилишича, Файза Ҳошимий ҳозирда қамоқда, унга нисбатан яна бир қанча иш қўзғатилган.
Файза Ҳошимий ислоҳотчи сиёсатчи ва парламентнинг собиқ аъзоси. У Эрон мухолифатининг тарафдори эди. Ҳукуматга қарши намойишларда қатнашган. У илк бор 2009 йилда президентлик сайловларида ислоҳотчилар қаноти номзодларидан бири Мир Ҳусайн Мусавийни қўллаб-қувватлаганида ҳибсга олинган эди. Кейинчалик у икки марта 6 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган, шунингдек, беш йил муддатга сиёсий фаолият билан шуғулланиши тақиқланган.
Файза 2022 йил 27 сентябрда ахлоқ полицияси томонидан ҳибсга олинган қизнинг ўлими муносабати билан бошланган оммавий норозиликларни қўллаб-қувватлагани учун яна ҳибсга олинган.