Саноат ўсиши учун қўшимча молиявий ресурслар берилади - президент

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.01.2023
Oбуна бўлиш
2023 йилда саноат зоналари ва йирик инвестиция лойиҳалари инфратузилмаси учун 1,7 триллион сўм йўналтирилади.
ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Саноат ўсиши учун янги имкониятлар ва қўшимча молиявий ресурслар берилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида саноатда ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиш суръатларини таъминлаш, мавжуд имкониятлар ва янги захираларни сафарбар этиш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида айтилди.
Таъкидланишича, биринчидан, банк нормативлари қайта кўриб чиқилиб, тижорат банкларида корхоналарга кредит ажратиш учун қўшимча 55 триллион сўм ресурслар таъминланади. Бу – ўртача битта туманда 20 миллион долларлик инвестицияга қўшимча ресурс, дегани.

“Энг аввало, тижорат банклари билан бирга ҳокимларни бу пулларни ишлатишга ўргатиш керак. Кўп туман ҳокимлари тайёр маблағни ишлатишни ҳали билмайди”, - деди президент.

Шу муносабат билан ҳар бир туман бўйича қўшимча лойиҳалар ва уларнинг “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш, аввал ишга тушган 807 та лойиҳа ҳамда паст қувватда ишлаётган 271 та корхонани айланма маблағ билан таъминлашга топшириқ берилди.
Шунингдек, йиғилишда айтилишича, 2023 йилда саноат зоналари ва йирик инвестиция лойиҳалари инфратузилмаси учун 1,7 триллион сўм йўналтирилади.
Шунингдек, “Ғиждувон” ва “Қўқон” эркин иқтисодий зоналари ҳудуди кенгайтирилади. Қорақалпоғистон ва Қашқадарёда “Ургут” эркин иқтисодий зонасининг филиаллари ташкил этилади.
Мутасаддиларга:
- 1 июлга қадар саноат зоналарига ажратилган маблағлар ҳисобига инфратузилма масаласини ҳал этиш;
- йил якунига қадар саноат зоналарида 1 минг 264 та лойиҳани ишга тушириб, қўшимча 3 триллион сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқаришни таъминлаш топширилди.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ҳокимлар ўринбосарлари билан бирга:
- бир ой муддатда 60 та тумандаги саноат лойиҳаларига инвестиция жалб қилиш бўйича “йўл харитаси”ни тасдиқлаб, ижросини бошлаш;
- йил якунига қадар ҳар бир туман бўйича камида 5 тадан саноат лойиҳасини ишга тушириб, улар тоифасини яхшилаш топширилди.
Янгиликлар лентаси
0