https://sputniknews.uz/20230110/rossiyada-ozbekistonning-200-dan-ortiq-madaniy-meros-obektlari-topildi-31364257.html
Россияда Ўзбекистоннинг 200 дан ортиқ маданий мерос объектлари топилди
Россияда Ўзбекистоннинг 200 дан ортиқ маданий мерос объектлари топилди
Sputnik Ўзбекистон
Қайд этилишича, академия мутахассислари тадқиқот олиб борган ва узоқ вақт давомида ўрганилмаган санъат объектларининг бой коллекциясини топган. 10.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-10T12:00+0500
2023-01-10T12:00+0500
2023-04-05T18:42+0500
маданият
ўзбекистон
маданий бойликлар
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/09/31356252_0:83:870:572_1920x0_80_0_0_306418b1b41149414db8cef0fe7d9b4b.jpg
ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Строганов номидаги Россия давлат санъат-саноат академиясида Ўзбекистон маданиятига оид 200 дан ортиқ артефактлар топилди. Бу ҳақда Sputnik мухбирига Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва тарғиб қилиш бўйича Бутунжаҳон жамияти маълум қилди.Бутунжаҳон жамияти офисида Строганов номидаги академия санъат тарихи ва гуманитар фанлар кафедраси мудири Кирилл Гаврилин билан учрашув бўлиб ўтди. У топилмалар, шунингдек, Ўзбекистон билан боғлиқ барча артефактларни топиш ва аниқлаш бўйича ишлар бир неча ой давом этганини маълум қилди.Қайд этилишича, академия мутахассислари тадқиқот олиб борган ва узоқ вақт давомида ўрганилмаган санъат объектларининг бой коллекциясини топган. Коллекциянинг бир қисми университетнинг филиалида - СССР республикаларидан келган декоратив санъат усталари таҳсил олган Калинин билим юртида ҳам сақланади. Aйрим объектлар 1964 йилда Хоразм инқилобий музейидан олиб келинган.Таъкидланишича, уларнинг фонд коллекциясида ҳам ўзбекча буюмлар жуда кўп.
https://sputniknews.uz/20221228/ozbekistonda-quroni-karimning-nodir-qolyozmalaridan-iborat-kollektsiya-shakllantirildi-31100641.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/09/31356252_0:1:870:654_1920x0_80_0_0_59f08acfe07b132e4f092218d2e1b900.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, ўзбекистон, маданий бойликлар, россия
маданият, ўзбекистон, маданий бойликлар, россия
Россияда Ўзбекистоннинг 200 дан ортиқ маданий мерос объектлари топилди
12:00 10.01.2023 (янгиланди: 18:42 05.04.2023) Қайд этилишича, академия мутахассислари тадқиқот олиб борган ва узоқ вақт давомида ўрганилмаган санъат объектларининг бой коллекциясини топган.
ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Строганов номидаги Россия давлат санъат-саноат академиясида Ўзбекистон маданиятига оид 200 дан ортиқ артефактлар топилди. Бу ҳақда
Sputnik мухбирига Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва тарғиб қилиш бўйича Бутунжаҳон жамияти маълум қилди.
Бутунжаҳон жамияти офисида Строганов номидаги академия санъат тарихи ва гуманитар фанлар кафедраси мудири Кирилл Гаврилин билан учрашув бўлиб ўтди. У топилмалар, шунингдек, Ўзбекистон билан боғлиқ барча артефактларни топиш ва аниқлаш бўйича ишлар бир неча ой давом этганини маълум қилди.
“Бутунжаҳон жамияти сўрови ва Россия давлат Строганов номидаги давлат санъат-саноат университети фондларида олиб борилган тадқиқотлардан сўнг бизда Ўзбекистондан 200 дан ортиқ маданий мерос объектлари борлиги маълум бўлди!”, - деди профессор Гаврилин.
Қайд этилишича, академия мутахассислари тадқиқот олиб борган ва узоқ вақт давомида ўрганилмаган санъат объектларининг бой коллекциясини топган. Коллекциянинг бир қисми университетнинг филиалида - СССР республикаларидан келган декоратив санъат усталари таҳсил олган Калинин билим юртида ҳам сақланади. Aйрим объектлар 1964 йилда Хоразм инқилобий музейидан олиб келинган.
“Бутунжаҳон жамияти қўшма лойиҳаси доирасида биз ўрганаётган яна бир фондимиз бу Пушкин майдонидаги Россия Марказий давлат замонавий тарих музейидир”, - дейди профессор.
Таъкидланишича, уларнинг фонд коллекциясида ҳам ўзбекча буюмлар жуда кўп.