Путин пандемия даврида одамлар ҳаётини сақлаб қолган ёш ўзбекни тақдирлади

© Из личного архива Зайниддина АбдулкасимоваЗайниддин Абдулкасимов
Зайниддин Абдулкасимов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.01.2023
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Зайниддин Абдулқосимов COVID-19 пандемиясида 100 нафардан зиёд одамнинг ҳаётини сақлаб қолган.
ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Ёш шифокор, миллати ўзбек бўлган Зайниддин Абдулқосимов COVID-19 пандемиясида одамлар ҳаётини сақлаб қолгани учун Россия президенти Владимир Путин томонидан мукофотланган.
Зайниддин Абдулқосимов қирғизистонлик, лекин этник ўзбек. Ҳозир у Россияда истиқомат қилади, у ерда шифокорлик бўйича таҳсил олади.
Ўқиш пандемия даврига тўғри келди. У ўйлаб ўтирмасдан кўнгиллилар сафида ковид ҳудудига борди, кейин бир гуруҳ россиялик шифокорлар билан бирга қирғизистонлик ҳамкасбларига ёрдамга ошиқди.
Sputnik мухбири Зайниддин билан боғланиб, батафсил маълумотларни олди.
Янгиликлар лентаси
0