Пенсияни ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақининг юқори чегараси белгиланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.01.2023
Oбуна бўлиш
Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн баробаридан ўн икки баробаригача оширилди.
ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Ўзбекистонда 1 январдан бошлаб пенсияни ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақининг юқори чегараси 3 888 000 сўм этиб белгиланди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бошқарма бошлиғи Фаррух Пардаев маълум қилди.
2023 йил 1 январдан бошлаб пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори, яъни юқори чегараси пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн баробаридан ўн икки баробаригача оширилди.
Ўтган йилнинг декабрь ойида ўртача ойлик иш ҳақи миқдори пенсия ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 бараваридан яъни 3 240 000 сўмдан юқори бўлган 371 минг нафар пенсия олувчиларинг пенсия миқдорлари қайта ҳисоб-китоб қилинди. Пенсияси ошадиган фуқароларга 2022 йилнинг декабрь ойида СМС хабар жўнатилган.
Маълумот учун, пенсияларнинг миқдори автоматик тарзда қайта ҳисоб-китоб қилиниб, бунда пенсионерларнинг Пенсия жамғармасига мурожаат этиш зарурияти йўқ. Ўтган йили ўртача ойлик иш ҳақига эга бўлган фуқаронинг пенсия миқдори 3 240 000 сўмдан ҳисоб китоб қилинган.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга йўллаган мурожаатида давлат иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдорини ошириш сиёсати изчил давом эттирилишини маълум қилган эди.
Календарь. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.12.2022
Биринчи январдан ўзбекистонликлар ҳаётида нималар ўзгаради?
Янгиликлар лентаси
0