https://sputniknews.uz/20230110/pedagog-31368205.html
Педагогларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун жазо янада кучайтирилиши мумкин
Педагогларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун жазо янада кучайтирилиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Жиноят кодексига маъмурий жазо қўлланганидан кейин содир этган тақдирда 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан... 10.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-10T14:14+0500
2023-01-10T14:14+0500
2023-01-10T14:14+0500
жамият
ўзбекистон
ўқитувчилар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/14/20983031_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_66c9348be67d297f143b52f6b0e34070.jpg
ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Ўзбекистонда таълим муассасасининг педагог ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни янада кучайтириш таклиф этилмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари бугунги мажлисдаБуни назарда тутувчи қонун лойиҳасини кўриб чиқиб, қабул қилишди.Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга педагогларни меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 100 бараваридан 150 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши;таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига таълим олувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим муассасаси педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш фуқароларга БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача (ҳозир 5 бараваридан 7 бараваригача), мансабдор шахсларга эса – 10 бараваридан 15 бараваригача (ҳозир 7 бараваридан 10 бараваригача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши;худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (ҳозир 7 бараваридан 10 бараваригача), мансабдор шахсларга эса 15 бараваридан 20 бараваригача (ҳозир 10 бараваридан 15 бараваригача) миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлишини назарда тутувчи нормани киритиш назарда тутилмоқдаАмалдаги қонунчиликка кўра, маъмурий қамоққа олиш билан боғлиқ жазо чораси мавжуд эмас.Шунингдек, Жиноят кодексига ҳам таълим муассасасининг педагог ходимига нисбатан меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш учун маъмурий жазо қўлланганидан кейин содир этган тақдирда ҳуқуқбузар БҲМнинг 150 бараваридан 200 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланишини мустаҳкамловчи янги норма қўшиш таклиф этилмоқда.Мавзуга оид:
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/14/20983031_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_0cc322e10afd39dfd6d7f4af26dd45ab.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, ўқитувчилар
жамият, ўзбекистон, ўқитувчилар
Педагогларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун жазо янада кучайтирилиши мумкин
Жиноят кодексига маъмурий жазо қўлланганидан кейин содир этган тақдирда 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланишини мустаҳкамловчи янги норма қўшиш таклиф этилмоқда.
ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Ўзбекистонда таълим муассасасининг педагог ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни янада кучайтириш таклиф этилмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари бугунги мажлисда
Буни назарда тутувчи қонун лойиҳасини кўриб чиқиб, қабул қилишди.
Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга педагогларни меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 100 бараваридан 150 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши;
таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига таълим олувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим муассасаси педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш фуқароларга БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача (ҳозир 5 бараваридан 7 бараваригача), мансабдор шахсларга эса – 10 бараваридан 15 бараваригача (ҳозир 7 бараваридан 10 бараваригача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши;
худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (ҳозир 7 бараваридан 10 бараваригача), мансабдор шахсларга эса 15 бараваридан 20 бараваригача (ҳозир 10 бараваридан 15 бараваригача) миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлишини назарда тутувчи нормани киритиш назарда тутилмоқда
Амалдаги қонунчиликка кўра, маъмурий қамоққа олиш билан боғлиқ жазо чораси мавжуд эмас.
Шунингдек, Жиноят кодексига ҳам таълим муассасасининг педагог ходимига нисбатан меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш учун маъмурий жазо қўлланганидан кейин содир этган тақдирда ҳуқуқбузар БҲМнинг 150 бараваридан 200 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланишини мустаҳкамловчи янги норма қўшиш таклиф этилмоқда.