https://sputniknews.uz/20230110/on-birinchi-yanvardan-bosqichma-bosqich-dars-mashgulotlari-boshlanadi-31369208.html
Ўн биринчи январдан босқичма-босқич дарс машғулотлари бошланади
Ўн биринчи январдан босқичма-босқич дарс машғулотлари бошланади
Sputnik Ўзбекистон
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 11 январдан бошлаб олий ҳамда профессионал таълим муассасалари ва академик лицейларда босқичма-босқич дарс машғулотлари бошланишини маълум қилди.
2023-01-10T13:46+0500
2023-01-10T13:46+0500
2023-01-10T13:53+0500
жамият
таълим
мактаб
отм
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/1c/20680289_0:157:3022:1857_1920x0_80_0_0_65c9f2f57b59633edbf1c6f34d7db67b.jpg
ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. 11 январдан бошлаб олий ҳамда профессионал таълим муассасалари ва академик лицейларда босқичма-босқич дарс машғулотлари бошланади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди.Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баёни билан ОТМ, техникум, коллеж, касб-ҳунар мактаблари ва академик лицейларда ўқув жараёнини маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда ташкил этиш тавсия этилди.Шунингдек, таълим муассасалари биноларининг иссиқлик тизимларини барқарор ишлаши таъминланади.Таълим муассасалари раҳбарлари ва тегишли маҳаллий ҳокимликлар талаба-ўқувчиларни хабардор қилиш, уларни ОТМ жойлашган ҳудудга етиб келишини таъминлаш ҳамда мазкур жараёнларни шахсан назоратга олади. Ўқув жараёнларини ташкил этишда худуд имкониятлари, талабаларнинг ноқулай об-ҳаво шароитларида олийгоҳларга етиб келишлари тўла инобатга олиниши ва бунга зарур шарт-шароитлар яратилиши лозимлиги бўйича кўрсатма берилган.Қайд этилишича, ўқув жараёнини ташкил этишда зарурият туғилганда ўқув графигига ўзгартириш киритишга рухсат берилади. 20 январга қадар талабаларнинг имтиҳонларга тайёргарлик кўришлари тавсия этилади.Шунингдек, об-ҳаво шароитлари туфайли ўқишга келолмаган талабаларга ўқув жараёнларини бошлаш ҳамда назорат имтиҳонларига тайёргарлик кўриш бўйича тегишли масофавий дастурлар таклиф қилинади.Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши муносабати билан барча бўғиндаги таълим муассасаларида қишки таътил муддати 17 январга қадар узайтирилганди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/1c/20680289_169:0:2854:2014_1920x0_80_0_0_6e52286e1b8232e3713559f14f0fcdb8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дарс таътил қачон ўзбекистон отм мактаб коллеж лицей dars taʼtil qachon o‘zbekiston otm maktab kollej litsey
дарс таътил қачон ўзбекистон отм мактаб коллеж лицей dars taʼtil qachon o‘zbekiston otm maktab kollej litsey
Ўн биринчи январдан босқичма-босқич дарс машғулотлари бошланади
13:46 10.01.2023 (янгиланди: 13:53 10.01.2023) 20 январга қадар якуний назорат ишлари ташкил этилмайди.
ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. 11 январдан бошлаб олий ҳамда профессионал таълим муассасалари ва академик лицейларда босқичма-босқич дарс машғулотлари бошланади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум
қилди.
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баёни билан ОТМ, техникум, коллеж, касб-ҳунар мактаблари ва академик лицейларда ўқув жараёнини маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда ташкил этиш тавсия этилди.
“Ушбу жараёнларни белгиланган тартибда амалга ошириш мақсадида ҳар бир таълим муассасасида кеча-ю кундуз фаолият олиб борадиган, малакали мутахассислардан иборат “Штаб” ташкил этилади. Aномал совуқ бўлиши кутилаётган 10–18 январь кунларида барча таълим муассасаларида ҳар қандай мажлислар (жумладан ZOOM шаклида), тадбирлар, масъулларни асосий фаолиятидан чалғитувчи бошқа йиғилишлар ўтказиш таъқиқланади”, - дейилади хабарда.
Шунингдек, таълим муассасалари биноларининг иссиқлик тизимларини барқарор ишлаши таъминланади.
Таълим муассасалари раҳбарлари ва тегишли маҳаллий ҳокимликлар талаба-ўқувчиларни хабардор қилиш, уларни ОТМ жойлашган ҳудудга етиб келишини таъминлаш ҳамда мазкур жараёнларни шахсан назоратга олади. Ўқув жараёнларини ташкил этишда худуд имкониятлари, талабаларнинг ноқулай об-ҳаво шароитларида олийгоҳларга етиб келишлари тўла инобатга олиниши ва бунга зарур шарт-шароитлар яратилиши лозимлиги бўйича кўрсатма берилган.
Қайд этилишича, ўқув жараёнини ташкил этишда зарурият туғилганда ўқув графигига ўзгартириш киритишга рухсат берилади. 20 январга қадар талабаларнинг имтиҳонларга тайёргарлик кўришлари тавсия этилади.
20 январга қадар якуний назорат ишлари ташкил этилмайди.
Шунингдек, об-ҳаво шароитлари туфайли ўқишга келолмаган талабаларга ўқув жараёнларини бошлаш ҳамда назорат имтиҳонларига тайёргарлик кўриш бўйича тегишли масофавий дастурлар таклиф қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши муносабати билан барча бўғиндаги таълим муассасаларида қишки таътил муддати 17 январга қадар
узайтирилганди.