"Искандар" ракетаси душманнинг ичкари истеҳкомларига зарба беради - видео

Oбуна бўлиш
"Искандар" мажмуалари фронт чизиғидан кўп километр узоқликда жойлашган бўлсада, душман улардан келаётган хавфни доимо ҳис қилиб туради.
ТОШКЕНТ, 10 янв - Sputnik. Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги Украина мудофаа чизиғининг ичкарисида жойлашган ҳарбий инфратузилмаси объектларига "Искандар" оператив-тактик комплекси ракетаси билан зарба бериш акс этган видеони намойиш этди.
Видеода ушбе ракета мажмуасининг транспорт воситаси яхши ниқобланганини кўриш мумкин. Ракета ташувчисининг устки томони радио тўлқинларини зарарсизлантирадиган кимёвий таркиб билан сингдирилган махсус тўр билан ёпилган. Бундай материал душман радарлари сигналини ютиб юборади ва машинани сканерлашдан сақлайди.
"Искандар" мажмуаси зарба бериш узоқлиги 500км бўлиб, у душманнинг фронт чизиғи ортида жойлашган ер ости бункерлари, қўмондонлик пунктлари, аэродромлар ва ўқ-дорилар омборларини йўқ қилиш қобилиятига эга. Ракета душманнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини енгиб ўтиш қобилиятига эга.
"Искандар" мажмуалари фронт чизиғидан кўп километр узоқликда жойлашган бўлсада, душман улардан келаётган хавфни доимо ҳис қилиб туради. Ракета батальонлари кечаю кундуз жанговар навбатчиликда.
Янгиликлар лентаси
0