https://sputniknews.uz/20230109/tiv-pokistonni-suv-toshqinlaridan-tiklashga-yordam-beruvchi-xalqaro-tadbirda-ishtirok-etadi-31336182.html
Ўзбекистон иқлим жиҳатидан барқарор Покистон бўйича халқаро анжуманда иштирок этади
Ўзбекистон иқлим жиҳатидан барқарор Покистон бўйича халқаро анжуманда иштирок этади
Sputnik Ўзбекистон
Ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси хорижий ҳамкорлар билан қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказиши кутилмоқда. 09.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-09T07:30+0500
2023-01-09T07:30+0500
2023-01-09T10:41+0500
сиёсат
ўзбекистон тив
покистон
бмт
иқлим ўзгариши
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/1c/31102602_0:124:1154:773_1920x0_80_0_0_422b8c119f03604c788dc88193d6bb4d.jpg
ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация Иқлим жиҳатидан барқарор Покистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этади.Конференция Женевада Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳомийлигида бўлиб ўтади. Ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси хорижий ҳамкорлар билан қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.Конференция иштирокчилари ҳалокатли сув тошқинларидан мамлакатни тиклашга ёрдам бериш масаласини муҳокама қилишади.Тадбирда 250 га яқин иштирокчи, жумладан, юқори мартабали давлат амалдорлари, хусусий донорлар ва халқаро молия институтлари иштирок этиши кутилмоқда.Эслатиб ўтамиз, ўтган йили сентябрь ойида Покистондаги даҳшатли сув тошқинлари бир неча ҳафта давом этган. Тинимсиз ёққан муссон ёмғирлари мамлакатга кўп талофат келтирди.Рекорд даражадаги муссон ёмғирлари ва музликларнинг эриши натижасида 8 миллионга яқин аҳоли ўз уйидан кучирилган. Иқлим ўзгариши камида 1700 кишининг ўлимига сабаб бўлган. БМТ табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун 3 миллион доллар ажратишини маълум қилган эди.Ўзбекистон президенти халқаро ҳамжамиятни Покистонга гуманитар ёрдам кўрсатишга чақирди
покистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/1c/31102602_89:110:958:761_1920x0_80_0_0_83f7465ef5edb4f2f2fe85cdf8415d59.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон тив, покистон, бмт, иқлим ўзгариши
сиёсат, ўзбекистон тив, покистон, бмт, иқлим ўзгариши
Ўзбекистон иқлим жиҳатидан барқарор Покистон бўйича халқаро анжуманда иштирок этади
07:30 09.01.2023 (янгиланди: 10:41 09.01.2023) Ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси хорижий ҳамкорлар билан қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация Иқлим жиҳатидан барқарор Покистон бўйича халқаро конференцияда иштирок
этади. Конференция Женевада Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳомийлигида бўлиб ўтади. Ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси хорижий ҳамкорлар билан қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.
Конференция иштирокчилари ҳалокатли сув тошқинларидан мамлакатни тиклашга ёрдам бериш масаласини муҳокама қилишади.
Тадбирда 250 га яқин иштирокчи, жумладан, юқори мартабали давлат амалдорлари, хусусий донорлар ва халқаро молия институтлари иштирок этиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили сентябрь ойида Покистондаги даҳшатли сув тошқинлари бир неча ҳафта давом этган. Тинимсиз ёққан муссон ёмғирлари мамлакатга кўп талофат келтирди.
Рекорд даражадаги муссон ёмғирлари ва музликларнинг эриши натижасида 8 миллионга яқин аҳоли ўз уйидан кучирилган. Иқлим ўзгариши камида 1700 кишининг ўлимига сабаб бўлган. БМТ табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун 3 миллион доллар ажратишини маълум қилган
эди.