“Бригада” юлдузи БДКИнинг Тошкент филиалида дарс беради

© Sputnik / Екатерина Чеснокова / Медиабанкка ўтишСергей Безруков
Сергей Безруков  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.01.2023
Oбуна бўлиш
БДКИнинг Тошкент филиалида Россия халқ артисти Сергей Безруковнинг сентябрь ойида актёрлик устахонаси очилади.
ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Россиялик таниқли актёр Сергей Безруков Бутунроссия давлат кинематография институти (БДКИ) Тошкент филиалида дарс беради. Бу ҳақда олийгоҳ директори Элдор Юлдашев Sputnik мухбирига маълум қилди.
“БДКИнинг Тошкент филиалида Россия халқ артисти Сергей Безруковнинг 2022-2023 ўқув йили доирасида сентябрь ойида актёрлик устахонаси очилади ва у актёрлик маҳоратидан ўз дарсларини бошлайди. Хабарингиз бор, Безруков Москвада аллақачон сабоқ беришни бошлаган. Янги ўқув дастурига кўра, назарий дарслари онлайн, амалий дарсларини Тошкентга келиб ўқитади”, - деди у.
Юлдашевнинг сўзларига кўра, филиалда Ўқув театри очишни режалаштирилмоқда. Бу лойиҳага ҳам Сергей Безруков жалб этилади.
Бундан ташқари, янги ўқув йилидан “кинотанқидчилик” ва “киношунослик” таълим йўналишлари очилади.
Қайд этиш жоизки, Сергей Безруков ўзининг “Бригада” сериалидаги Саша Белов (“Белый”) образи билан ўзбекистонлик мухлисларга яхши таниш.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил сентябрида Безруков XIV Тошкент халқаро кинофестивалида иштирок этиб, маҳорат дарсини ўтказган эди.
Янгиликлар лентаси
0